bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 14
Ezekiel 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 15 →
1
Исроил оқсоқолларидан баъзи бирлари мени кўргани келдилар.
2
Шу онда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
3
“Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳни ўзларига тўғоноқ қилганлар. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?!
4
Сен уларга айт: — Эгамиз Раббий шундай демоқда: Бутларга кўнгил қўйган, гуноҳни ўзига тўғоноқ қилган, Исроил халқидан бирорта одам пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман.
5
Ўша бутлари туфайли бутун Исроил халқи Мендан узоқлашиб кетди, аммо Мен берадиган жавобим билан уларнинг садоқатини қозонаман.”
6
Исроил халқига айт: — ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Тавба қилинглар, бутларингиздан воз кечинглар. Жирканч одатларингиздан юз ўгиринглар.
7
Билиб қўйинглар, агар Исроил халқидан бўлган бирорта одам ёки халқим орасида яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгирса, бутларга кўнгил кўйиб, гуноҳни ўзига тўғоноқ қилса, сўнг пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман.
8
Мен бундай одамларга қарши чиқаман. Бошқалар уларни мисол қилиб, масаллар айтади. Мен уларни халқим орасидан йўқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
9
“Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни Исроил халқи орасидан даф қиламан.
10
Мен пайғамбарни ҳам, унинг олдига маслаҳат сўраб келган одамни ҳам бирдай жазолайман.
11
Шунда Исроил халқи йўлимдан озмайдиган бўлади, гуноҳлари билан ўзини булғамайди. Улар Менинг халқим, Мен уларнинг Худоси бўламан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
12
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
13
“Эй инсон, агар бирор юртнинг аҳолиси Менга бўлган садоқатини унутиб, гуноҳга қўл урса, Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, бутун юртга очарчилик юбораман. Одамларни бир бурда нонга зор қиламан. Юртдаги одаму ҳайвонларни қириб ташлайман.
14
Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги билан фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
15
“Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик.
16
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди. Юрт эса харобазорга айланарди.
17
Борди–ю, ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик.
18
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.
19
Борди–ю, Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик.
20
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.”
21
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлару ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар ва ўлатдан нобуд бўладилар!
22
Аммо баъзи эркагу аёллар омон қоладилар. Улар қочиб, олдингизга келадилар. Ўшанда уларнинг юриш–туришини, қилмишларини ўзларингиз кўриб, Мен Қуддус устига юборган ҳамма кулфатлардан таскин топасизлар.
23
Ўша одамларнинг юриш–туришини, қилмишларини кўрганларингиздан кейин таскин топасизлар. Қилган ҳамма ишларим бежиз эмаслигини билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48