bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 5
Ezekiel 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 6 →
1
Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, ўткир бир қилич ол. Устара ўрнига ўшани ишлатиб, сочинг билан соқолингни қириб ташлагин. Сўнг сочингни тарозида ўлчаб, тенг уч қисмга бўлгин.
2
Шаҳарнинг қамал кунлари тугаганда сочингнинг бир қисмини ғиштга чизилган шаҳар ўртасида ёндир. Иккинчи қисмини шаҳар атрофига сочиб ташлаб, қилич билан майдала. Учинчи қисмини эса шамолда учиртириб юборгин. Мен қиличимни яланғочлаб, шаҳар аҳолисини таъқиб қиламан.
3
Сочингнинг озгинасини олиб, чопонингнинг этагига қистириб қўй.
4
Ўша сочингнинг бир қисмини оловга ташлаб, ёндириб юбор. Ундан чиққан олов авж олиб, бутун Исроил хонадонига ёйилади.”
5
Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Мана, Қуддусга бир қаранг. Мен уни халқларнинг ўртасига жойлаштирдим, бошқа юртлар уни ўраб турибди.
6
Аммо у қонун–қоидаларимга қарши чиқди, атрофдаги халқлардан кўра, кўпроқ қабиҳлик қилди. У қонун–қоидаларимни рад этди, фармонларимга бўйсунмади.”
7
Шунинг учун ЭгамизРаббий Қуддусга айтмоқда: “Сизлар бадкирдорликда атрофингиздаги халқлардан ҳам ўтиб тушдингиз. Фармонларимга бўйсунмадингиз, қонун–қоидаларимга риоя этмадингиз. Ҳатто бошқа халқларнинг удумларини ҳам бажармадингиз.”
8
Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: “Эй Қуддус аҳли, Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Халқларнинг кўзи олдида сизларни жазолайман.
9
Қилган жирканч ишларингиз туфайли Мен бошингизга даҳшатли бир кўргилик келтираман. Мен бунақасини ҳеч қачон қилмаганман ва бундан кейин ҳам қилмайман.
10
Қуддусда ота–оналар ўз фарзандларининг этини, фарзандлар эса ўз ота–оналарининг этини ейдилар. Мен сизларни жазолайман, омон қолганларингизни дунёнинг тўрт томонига тарқатиб юбораман.
11
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман.
12
Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан.
13
Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни уларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни уларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни улар билиб оладилар.
14
Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар.
15
Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.
16
Мен устингизга қаҳатчиликнинг ҳалокатли ўқларини ёғдираман, сизларни йўқ қиламан. Шаҳардаги очарчиликни авжига чиқараман, сизларни бир бурда нонга зор қиламан.
17
Мен устингизга қаҳатчилигу ёввойи ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни фарзандларингиздан жудо қилади. Ўлату қотиллик юртингизда ҳукм суради, Мен сизларга қарши душман қиличини яланғочлайман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48