bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 13
Ezekiel 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 14 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Исроилда ўзича башорат қилиб юрган пайғамбарларга қарши башорат қил. Уларга шундай деб айт: Эгамизнинг сўзларини эшитинг!
3
Эгамиз Раббий шундай демоқда: ахмоқ пайғамбарларнинг ҳолига вой! Улар ҳеч қандай ваҳий кўрмаган, башоратларини ўзлари ўйлаб тўқишган.
4
Эй Исроил халқи, пайғамбарларингиз шаҳар вайроналари орасида дайдиб юрган чиябўриларга ўхшайди.
5
Мана, улар деворнинг ўпирилиб тушган жойларини қўриқламадилар, деворни тузатмадилар. Энди Эгангиз кунидаги жангда Исроил халқи ўзини муҳофаза қила олмайди.
6
Пайғамбарларингизнинг кўрган ваҳийлари сохта, кароматлари ёлғондир! Мен уларни юбормаганман, аммо улар “Эгамиз шундай демоқда”, деб гапирадилар. Яна ўз гаплари амалга ошишини кутадилар!
7
Кўрган ваҳийлари сохта эмасми?! Айтган кароматлари ёлғон эмасми?! Мен уларга гапирмасам ҳам “Эгамиз шундай айтмоқда” деб айтишади!
8
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сизлар ёлғон гапларни айтганларингиз учун, сохта ваҳийларни кўрганларингиз учун, Мен сизларга қаршиман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
9
“Мен бу ёлғончи пайғамбарларга қўл кўтараман, уларни халқим кенгашидан йўқ қиламан. Номларини Исроил халқи рўйхатидан ўчириб ташлайман, улар ҳеч қачон Исроил юртига қайтиб келмайдилар. Ўшанда Эгангиз Раббий Мен эканлигимни билиб оласизлар.
10
Нотинч пайтларда, бу пайғамбарлар “тинчлик”, дея халқимни йўлдан урадилар. Халқим заиф девор кўтарганда, пайғамбарлар уни оҳак билан оқлайдилар.
11
Деворни оқлаётганларга айт: бу девор қулайди. Унинг устига жала ёғади, катта–катта дўл тушади, унга қарши довул туради.
12
Девор қулаганда одамлар: “Девор оқлагандан нима фойда чиқди?!” деб айтмайдими?
13
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен ғазаб устида довул турғизаман. Қаҳр устида жала ёғдираман. Жаҳл устида дўл юбориб, деворни қулатаман.
14
Сизлар оҳак билан оқлаган бу деворни Мен йиқитаман. Уни пойдеворигача очиб ташлайман. Қулаган девор сизларни босиб қолади, сизлар ҳаммангиз ҳалок бўласизлар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
15
Шу йўсинда Мен ғазабимни девор ва деворни оқлаган одамлар устига ёғдираман. Мен сизларга: “Девор ҳам, уни оқлаган одамлар ҳам йўқ бўлди, деб айтаман.
16
Ҳа, бу пайғамбарлар нотинч дамларда Қуддус аҳолисига башорат қилиб, тинчлик ваҳийларини берган эдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
17
“Эй инсон, Исроил халқининг ўзича башорат қилиб юрган аёлларига юзлан. Уларга қарши башорат қилиб,
18
айт: — Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Эй, одамларнинг жонини овлаб юрган аёллар, сизларнинг ҳолингизга вой! Сизлар ҳар бир одамнинг билагига тумор тақасизлар. Ёшу қарининг бошига ёпинчиқлар ёпасизлар. Сизлар халқимнинг жонларини овлаб туриб, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, деб ўйлайсизми?!
19
Сизлар бир ҳовуч арпа билан бир бурда нон учун, халқим олдида Мени бадном қилдингиз–ку! Ёлғонни хуш кўрган халқимга ёлғон гапириб, айбсиз одамни нобуд қилдингиз. Ўлимга лойиқ бўлган одамнинг жонини эса асраб қолдингиз.”
20
Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Сизлар туморларингиз билан одамларнинг жонларини овлаяпсизлар. Мен ўша туморларингизга қаршиман. Мен уларни қўлларингиздан юлиб оламан, қафасдаги қушни озод қилгандай халқимни озод қиламан.
21
Ёпинчиқларингизни йиртиб ташлайман, халқимни чангалингиздан халос қиламан. Улар энди сизнинг қурбонларингиз бўлмайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
22
Сизлар ёлғонларингиз билан солиҳ одамнинг дилини ранжитдингиз. Мен эса уни ранжитмоқчи эмас эдим. Фосиқ одам ёмон йўлидан қайтмаслиги, жонини сақлаб қолмаслиги учун сизлар уни қўллаб турдингиз.
23
Шу сабабдан энди сизлар ёлғон ваҳийлар кўрмайсизлар, фол очиб юрмайсизлар. Мен Ўз халқимни чангалингиздан озод қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48