bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 36
Ezekiel 36
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 37 →
1
Эй инсон, Исроил тоғлари ҳақида шундай башорат қил: “Эй Исроил тоғлари, Эгамизнинг сўзини эшитинг.
2
Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: “Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди”, деб айтган эдилар.
3
Шунинг учун башорат қилиб, айт: ЭгамизРаббий шундай демоқда: Қўшни халқлар сизларга ҳар ёқдан ҳамла қилиб, сизларни вайрон қилганлари учун, сизлар уларнинг мулки бўлдингиз, одамлардан ҳақоратлар эшитиб, хўрликлар кўрдингиз.
4
Эй Исроил тоғлари, энди Эгамиз Раббийнинг сўзини эшитинг! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, сойликлару водийларга, харобазорлару ҳувиллаган шаҳарларга гапирмоқда. Ахир, бу шаҳарлар атрофдаги ҳамма халқларга ўлжа ва кулги бўлди.”
5
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.
6
Шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди.
7
Шу сабабдан Эгамиз Раббий айтмоқда: Онт ичиб айтаманки, Мен атрофингиздаги барча халқларни хўрламай қўймайман.”
8
“Сизлар эса, эй Исроил тоғлари, бутоқ отасизлар. Халқим Исроил учун мўл ҳосил етиштирасизлар. Ҳа, кўп ўтмай улар ўз юртига қайтиб келадилар.
9
Мен сизларга юзимни бураман, Ўзим сизларга ғамхўрлик қиламан. Ерларингиз шудгор қилинади, экинлар экилади.
10
Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, харобазорлар қайта қурилади.
11
Нафақат одамларнинг, балки мол–қўйларнинг ҳам сони беҳад кўпаяди. Улар кўпайиб, баракали бўлади. Юртингиз илгаригидай одамларга тўлиб–тошади. Мен сизларни олдингидан ҳам аълороқ ҳаётга эриштираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
12
Мен халқим Исроилни олдингизга етаклаб келаман. Улар ерларингизга эгалик қиладилар, сизлар халқимнинг мулки бўласизлар. Халқимнинг фарзандларини бошқа нобуд қилмайсизлар.”
13
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил тоғлари, одамлар сизлар ҳақингизда шундай айтишади: Исроил юрти ўз одамларини нобуд қилади, ўз халқини фарзандларидан жудо қилади.”
14
Аммо энди сизлар одамларни нобуд қилмайсизлар, халқингизни фарзандларидан жудо қиламайсизлар, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
15
Бегона халқлар сизларни ҳақорат қилишларига ва устингиздан кулишларига Мен йўл қўймайман. Бундан буён халқимнинг қоқилишига сизлар сабаб бўлмайсиз, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
16
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
17
“Эй инсон, Исроил халқи она юртида яшаб юрган пайтида ерни ярамас қилмишлари билан булғаган эди. Уларнинг бундай қилмишлари Менинг назаримда ҳайз кўрган аёлдай нопок эди.
18
Улар юртда қон тўкканлари учун, бутлар билан заминни булғаганлари учун, Мен уларнинг устига ғазабимни сочган эдим.
19
Уларни халқлар орасига тарқатиб ташлаган эдим, бошқа юртларга қувиб юборган эдим. Мен уларни тутган йўллари ва қилган қилмишларига яраша жазолаган эдим.
20
Бироқ улар борган жойларида Мени бадном қилишди. Уларни кўрган одамлар: “Бу Худонинг халқи–ку! Улар Эгасининг юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлибди–да!” деб айтишар эди.
21
Ҳа, Исроил халқи борган жойида Мени бадном қилди. Булғанган муқаддас номим учун Мен қайғурдим.”
22
Шундай экан, Исроил халқига айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни юртингизга қайтариб олиб келаман. Лекин буни сизлар учун эмас, балки сизлар халқлар орасида булғаган Ўз номим учун қиламан.
23
Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан.
24
Сизларни барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Ўз юртингизга олиб бориб ўрнаштираман.
25
Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман.
26
Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ, мулойим бир юрак бераман.
27
Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар.
28
Шунда Мен ота–боболарингизга берган бу юртда яшайсизлар. Сизлар Менинг халқим, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан.
29
Мен сизларни барча нопокликлардан халос қиламан. Ғалла ҳосилини мўл етиштириб, очарчиликка чек қўяман.
30
Овқат танқислигидан халқлар орасида хор бўлмаслигингиз учун, боғлару далаларингизга мўл ҳосил бераман.
31
Шунда сизлар ёвуз йўлларингизни, қабиҳ қилмишларингизни эслайсизлар, қилган гуноҳларингиз ва жирканч одатларингиз учун ўзингиздан нафратланиб кетасизлар.
32
Эй Исроил халқи, билиб қўй, Мен сенга қилмоқчи бўлган бу яхшиликларга сен лойиқ эмассан, бироқ шу орқали Мен сени уялтираман. Сен қилган қилмишларингдан пушаймон бўласан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
33
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен сизларни гуноҳлардан тозалаганимда, одамларни олиб келиб шаҳарларингизга ўрнаштираман. Вайрона бўлиб ётган харобаларингиз тикланади.
34
Қачонлардир сайёҳлар кезиб юрган ташландиқ, қаровсиз ерларга қайта ишлов берилади.
35
Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: “Во, ажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!”
36
Шунда атрофдаги омон қолган халқлар хароб шаҳарларни Мен, Эгангиз қайта қурганимни, яланг майдонларга Мен экин экканимни билиб олишади. Мен, Эгангиз, айтган бу сўзларимни албатта амалга ошираман.”
37
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен халқим Исроилнинг илтижоларига қулоқ тутиб, уларни қўйлардай сон–саноқсиз қиламан.
38
Байрам арафасида Қуддус кўчалари қурбонлик қилинадиган қўйлар билан тўлиб–тошганидай, ҳозир вайрон бўлиб ётган шаҳарлар ҳам одамлар билан тўлиб–тошади. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни халқим билиб олади.”
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 37 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48