bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 27
Ezekiel 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 28 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Тир ҳақида бир марсия куйла.
3
Денгиз соҳилидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен “гўзалликда баркамолман” дединг.
4
Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган, Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган.
5
Хермон тоғидаги арча ёғочидан қурилган Улкан бир кемадай эдинг сен. Қурувчиларинг мачтангни ясаш учун Лубнондаги садр ёғочини ишлатдилар.
6
Эшкакларингни Башан эманларидан ясадилар. Кема саҳнини Кипр қарағайларидан қилдилар, Фил тиши билан уни безатдилар.
7
Мисрдан келтирилган нақшли матолар елканларинг эди, Улар сенга байроқ бўлиб хизмат қиларди. Элишох қирғоқларидан олиб келинган Кўк ва сафсар газламалар соябонинг эди.
8
Сидон ва Арвод одамлари эшкакларингни эшар эди, Ўз моҳир одамларинг эса кемаларингни бошқарар эди.
9
Габоллик тажрибали кемасозларинг бор эди, Улар кемангнинг ёриқларини сақичларди. Барча кемалару денгизчилар келиб, Сенинг молларингни сотиб олишар эди.
10
Форс, Лидия ва Ливия юртларидан аскарлар сафларингни ташкил қилар эди. Қалқону дубулғаларини деворларингга осиб, Сени савлатли қилишар эди.
11
Арвод ва Хелекдан келган одамлар Деворларингда соқчилик қилишарди, Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди. Деворларингга қуролларини осиб, Гўзаллигингни баркамол қилишарди.
12
Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди.
13
Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди.
14
Тўхармо халқи аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди.
15
Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил тиши ва обнус ёғочини сенга тўлов қилиб беришарди.
16
Молларинг беҳисоб бўлгани учун, Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламалару майин зиғир матоларни, маржону ёқутларни олиб келарди.
17
Яҳудо ва Исроил юртлари сен билан тижорат қилишарди. Улар молларинг эвазига Миннитдан келтирилган буғдой, тариқ, асал, зайтун мойи ва мумиё олиб келишарди.
18
Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон шаробини ва оппоқ юнгни олиб келишарди.
19
Узол шаҳридан шароб келтириб, сен билан тижорат қилишарди. Ишлов берилган тоза темир, долчин, хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди.
20
Деданликлар сенга от ёпиқларини сотишар эди.
21
Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъмин қилган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди.
22
Шава ва Рамо савдогарлари сен билан тижорат қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди.
23
Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан тижорат қилишарди.
24
Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди.
25
Таршиш кемалари карвонларинг бўлиб хизмат қиларди. Сен денгизда сузган бир кемадайдирсан, Оғир юк билан юклангансан.
26
Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади.
27
Кеманг ҳалокатга учраган куни Молларинг, бойликларинг, Денгизчиларинг, дарғаларинг, Кемасозларинг, савдогарларинг, Жангчиларинг ва кемадаги одамларинг Денгиз тубига чўкиб, ҳалок бўладилар.
28
Чўкаётган дарғаларинг фарёд қилади, Додлари соҳилларни ларзага солади.
29
Ҳамма эшкакчилар кемаларини тарк этади, Денгизчилару дарғалар соҳилга чиқиб олади.
30
Улар сен учун фарёд қилади, Aччиқ–аччиқ кўз ёшлар тўкади. Бошларидан тупроқ сочади, Кулга беланиб, ётиб олади.
31
Сени деб сочларини қирдиради, Қанорга ўраниб олади, Қайғудан юрак–бағри қон бўлади.
32
Улар йиғлаб, сен ҳақингда марсия куйлайди: “Тир каби биронта шаҳар борми?! Денгиз уни ўз қаърига тортиб кетди.
33
Сен денгиз ортидан келтирган молларинг билан, Кўплаб халқларнинг эҳтиёжини қондирдинг. Чексиз зийнатлару молларинг билан Дунё шоҳларини сен бойитдинг.
34
Энди эса денгиз сени парчалади, Ўз домига сени тортиб кетди. Барча молларингу денгизчиларинг Сен билан бирга нобуд бўлди.
35
Соҳилдаги халқлар кулфатингни кўриб, даҳшатга тушади. Шоҳларнинг афти қўрқувдан буришиб кетади.
36
Аҳволингдан дунё савдогарлари ёқасини ушлайди. Ҳа, сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, Сен абадий йўқ бўласан.”
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48