bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 41
Ezekiel 41
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 42 →
1
Кейин ўша одам мени Маъбаднинг асосий хонасига олиб кирди. У асосий хона эшигининг икки ён деворини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 6 тирсак чиқди.
2
Остонанинг эни 10 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги 5 тирсакдан чиқди. Сўнгра ўша одам асосий хонани ўлчади. Хонанинг узунлиги 40 тирсак, эни 20 тирсак чиқди.
3
Кейин у асосий хонадан Маъбаднинг ичкари хонасига кириб, ичкари хона эшигининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 2 тирсак чиқди. Остонанинг эни 6 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги эса 7 тирсакдан чиқди.
4
Ўша одам ички хонани ҳам ўлчади. Ички хонанинг узунлиги билан эни бир хил — 20 тирсакдан чиқди. У менга: “Бу Энг муқаддас хона”, деб тушунтирди.
5
Сўнг ўша одам Маъбад деворини ўлчади. Деворнинг эни 6 тирсак чиқди. Маъбаднинг ташқи деворга тақаб ён хоналар қурилган эди. Хоналарнинг узунлиги 7 тирсак эди.
6
Хоналар уч қават қилиб қурилган бўлиб, ҳар бир қаватда ўттизтадан хона бор эди. Маъбаднинг деворлари уч поғонали зина шаклида бўлиб, хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан Маъбад деворларининг ўзи бутун эди.
7
Маъбад деворининг қуйи қисми юқори қисмига қараганда қалинроқ бўлгани учун тепадаги хоналар кенгроқ эди. Зинапоя орқали пастки қаватдан иккинчи қаватга, сўнг учинчи қаватга чиқилар эди.
8
Мен Маъбад атрофида баландлиги 6 тирсак бўлган пойдевор борлигини ҳам кўрдим. Ён хоналар мана шу пойдевор устига қурилган эди.
9
Ён хоналарнинг ташқи девори 5 тирсак қалинликда эди. Ён хоналар ва
10
ички ҳовлининг девори бўйлаб қурилган ҳужралар орасидаги масофа 20 тирсак эди. Маъбаднинг айланаси ҳовли эди.
11
Ён хоналарга иккита эшик орқали кирилар эди. Бир эшик шимол томонда, бошқаси жануб томонда жойлашган эди. Ён хоналар теварагида бўш қолган жойнинг эни 5 тирсак эди.
12
Маъбад ҳовлисининг ғарб томонида катта бир иморат бор эди. Иморатнинг эни 70 тирсак, узунлиги 90 тирсак, деворларнинг қалинлиги 5 тирсак эди.
13
Ўша одам Маъбаднинг узунлигини ўлчади. Маъбаднинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Сўнг у Маъбаднинг орқа деворидан ғарбдаги иморатнинг орқа деворигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди.
14
Маъбаднинг олд томонидаги, яъни шарқ томондаги ҳовлининг эни ҳам 100 тирсак чиқди.
15
Сўнгра у одам ҳовлининг ғарбида жойлашган иморатнинг узунлигини ўлчади. Иморат ва унинг икки ён томондаги хоналарнинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Маъбаднинг айвони, Муқаддас хонаси ва Энг муқаддас хонаси
16
ердан деразаларгача ёғоч билан қопланган эди. Маъбаднинг остоналари, панжарали деразалари ва ён хоналари ёғоч билан пардоз қилинган эди.
17
Энг муқаддас хонага олиб кирадиган эшикнинг устки қисми ҳам ёғоч билан қопланган эди.
18
Ҳамма деворларга карубларнинг суратлари ўйилган эди. Карубларнинг орасига пальма дарахтининг суратлари ҳам ўйилганди. Ҳар бир карубнинг иккитадан юзи бор эди.
19
Карубнинг инсон юзига ўхшаган юзи бир томондаги пальма дарахтига, шер юзига ўхшаган бошқа бир юзи бошқа томондаги пальма дарахтига қаратилган эди. Бундай суратлар Маъбаднинг ички деворининг гир айланасига,
20
ердан эшикнинг тепасигача ўйилган эди.
21
Асосий хона эшигининг кесакиси тўрт бурчак шаклида ясалган эди. Муқаддас хонанинг рўпарасида
22
ёғоч қурбонгоҳга ўхшаш бир нарса бор эди. Унинг бўйи 3 тирсак, узунлиги ва эни 2 тирсак эди. Бурчаклари, асоси ва ён томонлари ёғочдан ясалган эди. Ўша одам менга шундай деди: “Бу Эгамиз ҳузурида турадиган хонтахтадир.”
23
Асосий хонанинг ва Энг муқаддас хонанинг эшиклари бор эди.
24
Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди.
25
Асосий хона эшикларининг юзасига девордагидай карублар ва пальма дарахтларининг суратлари ўйилган эди. Маъбад айвонининг олди томонига ёғоч бостирма қурилган эди.
26
Айвоннинг панжарали деразалари бор эди. Айвон деворларига пальма дарахтининг суратлари ўйилган эди.
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 42 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48