bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 44
Ezekiel 44
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 45 →
1
Ўша одам мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди.
2
Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин.
3
Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.”
4
Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Во ажабо! Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўрдим! Мен мук тушдим.
5
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол.
6
Исёнкор Исроил халқига айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: жирканч ишларингизни бас қилинглар!
7
Қурбонликларнинг қони ва ёғи Менга тақдим қилинаётган пайтда, сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган мусофирларни даргоҳимга олиб кириб, Маъбадимни булғадингиз. Жирканч одатларингиз билан аҳдимни буздингиз.
8
Муқаддас назрларимга оид талабларимни бажармай, мусофирларни Маъбадимдаги хизматга тайинладингиз.”
9
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Юраги ва танаси суннат қилинмаган биронта мусофир Маъбадимга кирмайди. Бу Исроил халқи орасида яшаган мусофирларга ҳам тааллуқлидир.”
10
Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман.
11
Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар.
12
Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар.
13
Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар.
14
Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.
15
Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
16
“Маъбадимга кирадиган, дастурхоним ёнига бориб, Менга хизмат қиладиган ўшалардир. Улар Менинг талабларимни бажаришлари шарт.
17
Улар Маъбаднинг ички ҳовлисига кирганларида эгниларига зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олишсин. Маъбад ичкарисида ёки ички ҳовлида хизмат қилганларида устиларида биронта жунли кийим бўлмасин.
18
Бошларига зиғир салла ўраб, ичларидан зиғир иштон кийиб олишсин. Терлатадиган бирорта кийим кийишмасин.
19
Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи муқаддас кийимларда халойиқ олдига чиқиб, одамларга шикаст етказишмасин.
20
Руҳонийлар сочларини ўз вақтида калталатиб туришсин. Соч қирдириш ва соч ўстириш уларга ман этилган.
21
Ички ҳовлига киришларидан олдин шароб ичишмасин.
22
Бева ёки эридан ажрашган аёлга уйланишмасин. Ўз никоҳига фақат Исроил халқидан бўлган бокира қизни ёки бошқа руҳонийнинг бевасини олишсин.
23
Халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин.
24
Халқимга қози бўлишсин, арзларни қонунларимга мувофиқ ҳал этишсин. Мен тайин этган байрамларга оид қонун ва фармонларимга риоя қилишсин. Шаббат кунини муқаддас сақлашсин.
25
Марҳумга яқинлашиб булғанмасин. Вафот этган одам руҳонийнинг отаси, онаси, фарзанди, ака–укаси ёки турмуш қурмаган опа–синглиси бўлсагина, руҳоний марҳумга яқинлашиб, булғаниши мумкин.
26
Бундай ҳолларда у покланиш маросимини адо этиши шарт. Етти кундан кейин
27
Маъбаднинг ички ҳовлисига кириб, покланиш қурбонлигини келтирсин. Шундан кейингина у Маъбадда яна хизмат қила олади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
28
“Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман.
29
Дон назри, гуноҳ ва айб қурбонликлари уларнинг ризқидир. Исроил халқи Менга атаган ҳар бир нарса руҳонийларга тегишли бўлсин.
30
Илк ҳосилнинг ва ҳамма назрларнинг энг яхшиси руҳонийларники бўлсин. Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни руҳонийларга назр қилиб беринглар, шунда Худонинг баракаси хонадонингиздан аримайди.
31
Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини тановул қилиш руҳонийларга тақиқланган.
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 45 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48