bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 39
Ezekiel 39
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 40 →
1
“Эй инсон, Гўгга қарши башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй, Мешех ва Тувал бош ҳукмдори Гўг, Мен сенга қаршиман!
2
Мен сени орқага қайтариб, судраб келаман. Сени узоқ шимолдан олиб чиқиб, Исроил тоғларига олиб келаман.
3
Чап қўлингдаги ёйинг ва ўнг қўлингдаги ўқларингни уриб тушираман.
4
Сен Исроил тоғларида жон берасан! Сенинг ҳамма лашкарларинг ва сенга эргашиб келган халқлар у ерда ҳалок бўлишади. Уларнинг жасадлари турли йиртқич қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади.
5
Сен очиқ майдонда ўласан. Мен шундай дедим”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий.
6
“Мен Магўг устига ва денгиз қирғоғида осойишта ҳаёт кечираётган барча халқлар устига олов ёғдираман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.
7
Мен Ўзимнинг муқаддас номимни халқим Исроилга танитаман. Мени бадном қилишларига энди йўл қўймайман. Шунда Мен Эгангиз — Исроил юртидаги муқаддас Худо эканлигимни халқлар билиб оладилар.
8
Мен айтган ўша кун албатта келади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
9
“Шунда Исроил халқи шаҳарлардан чиқиб, мағлуб бўлган ёвнинг қурол–аслаҳаларини йиғади. Улар йиғиб олган каттаю кичик қалқонларни, ёй ва ўқларни, таёқ ва найзаларни ёқишади. Етти йил давомида уларни ўтин ўрнига ишлатишади.
10
Ўтин йиғиш, ўрмонда дарахт чопишга эҳтиёж қолмайди, чунки бу қурол–аслаҳалар халқим учун ёқилғи бўлади. Шу тариқа Исроил халқи ўз талончиларидан ўч олади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
11
Бу ҳодисалар рўй берган куни Гўг ва унинг тўдаси учун Мен бир қабристон ҳозирлайман. Бу қабристон Ўлик денгизнинг шарқий томонидаги Саёҳатчилар водийсида жойлашган бўлади. У саёҳатчиларнинг йўлини тўсиб қўяди. Шунинг учун саёҳатчилар ўша водийнинг номини ўзгартириб, уни “Гўг тўдасининг водийси”, деб атайдиган бўлишади.
12
Исроил халқи етти ой мобайнида жасадларни кўмиб, ўз юртини поклайди.
13
Бутун юрт аҳолиси жасадларни кўмади. Шу қилганлари учун Мен улуғворлигимни намоён қилган кунда улар юксак обрўга эришади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
14
Етти ой ўтгач, юртни поклайдиган махсус одамлар тайинланади. Улар юртни кезиб, кўмилмай қолиб кетган жасадларни кўмадилар.
15
Улар юртни кезиб юрганларида топган ҳар бир суяк олдига белги қўядилар. Гўрковлар бу суякларни йиғиб олиб, “Гўг тўдасининг водийси”га кўмадилар.
16
Қабристон ёнидаги шаҳарнинг номи ҳам Тўда бўлади. Шундай қилиб, улар юртни поклайдилар.
17
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй инсон, турли хил қушларни ва ҳамма ёввойи ҳайвонларни йиғиб, уларга шундай деб айт: Қани, келинглар! Мен сизлар учун қурбонлик ҳозирлайман, Исроил тоғларида катта зиёфат уюштираман. Сизлар тўйгунингизча гўштдан еб, қондан ичасизлар.
18
Башан ўлкасида семиртирилган қўчқор, қўзичоқ, эчки ва буқалар бўғизлангандай, баҳодир жангчилару жаҳон ҳукмдорлари қурбон қилинади. Сизлар уларнинг таналарини еб, қонини ичасизлар.
19
Мен сизлар учун уюштирадиган бу зиёфатда сизлар тўйгунингизча ёғдан ейсизлар, маст бўлгунингизча қондан ичасизлар.
20
Сизлар Менинг дастурхонимдан хоҳлаганингизча от ва отлиқларнинг гўштидан, сипоҳ ва турли хил жангчиларнинг гўштидан тановул қиласизлар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
21
Мен Ўз улуғворлигимни халқлар орасида намоён қиламан. Халқларни жазолаб, уларга Ўз қудратимни кўрсатаман.
22
Ўша кундан бошлаб, Исроил халқи Эгаси Худо Мен эканлигимни билади.
23
Исроил халқи гуноҳ қилиб, Менга хиёнат қилгани учун Мен уларни бегона юртларга сургун қилганимни бошқа халқлар тушуниб олишади. Халқимнинг бу қилмиши учун Мен улардан юз ўгириб, душманларнинг қўлига топширган эдим, қирилиб кетишларига тўсқинлик қилмадим.
24
Мен улардан юз ўгирдим, бузуқлиги ва қилган гуноҳларига яраша жазосини бердим.”
25
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мана энди Мен Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштираман. Бутун Исроил хонадонига шафқат кўрсатаман. Обрўим тўкилишига йўл қўймайман!
26
Улар ўз юртига қайтиб келганларидан кейин ўтмишдаги шармандагарчилиги ва Менга қилган ҳиёнати учун жавобгар бўладилар. Шунда ҳеч ким уларга таҳдид қилмайди.
27
Мен уларни ғанимларнинг юртларидан олиб чиққанимда, халқлар муқаддаслигимни кўришади.
28
Эгаси Худо Мен эканлигимни халқим билиб олади. Гарчи Мен уларни ўзга юртларга тарқатиб юборган бўлсам–да, уларни она юртига қайтариб олиб келаман. Халқимдан биронтаси ҳам бегона юртда қолиб кетмайди.
29
Мен халқим Исроил устига Ўз Руҳимдан ёғдираман, энди улардан юз ўгирмайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 40 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48