bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 42
Ezekiel 42
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 43 →
1
Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томондаги иморатга яқин жойлашган эди.
2
Уларнинг умумий узунлиги 100 тирсак, эни 50 тирсак эди, уларнинг эшиги шимол томонга очиларди.
3
Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди.
4
Хоналарнинг ички ҳовли томонида бир кенг йўлак бор эди. Бу йўлакнинг эни 10 тирсак, узунлиги 100 тирсак эди. Аммо хоналарнинг эшиклари шимол томон очилар эди.
5
Учинчи қаватдаги хоналар, иккинчи қаватдагиларга, иккинчи қаватдаги хоналар эса биринчи қаватдагиларга қараганда торроқ эди. Шунинг ҳисобига юқори қаватдаги айвонлар кенгроқ эди.
6
Қуйи қаватдаги хоналар юқори қаватдаги хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан бу иншоот қурилмасида Маъбаднинг бошқа биноларидан фарқли равишда устунлардан фойдаланилмаган.
7
Бу хоналарни ташқи ҳовлидан девор ажратиб турар эди. Узунлиги 50 тирсак бўлган бу девор ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг давомига қурилган эди.
8
Ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг узунлиги 50 тирсак, ички ҳовлидаги бу хоналарнинг узунлиги эса 100 тирсак эди.
9
Бу хоналарга ташқи ҳовлидан кириш учун шарқдаги кираверишдан фойдаланилган.
10
Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойида эди. Жануб томонда ҳам очиқ жой ва иморат рўпарасида хоналар бор эди.
11
Бу хоналарнинг олд томонида йўлакчаси бор эди. Хоналарнинг ҳажми, эшиклари, тузилиши ва кириш жойлари шимол томондаги хоналарники билан бир хил эди.
12
Бу хоналарга шарқ томондан ўша йўлакча орқали кирилар эди. Йўлакнинг бир томони девор эди.
13
У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир.
14
Руҳонийлар Маъбадда хизмат қилиб бўлганларидан кейин, муқаддас либосларини бу хоналарда ечиб, бошқа кийим кийиб олишлари керак. Шундан кейингина ташқи ҳовлига, одамларнинг олдига чиқишлари мумкин.
15
Ўша одам Маъбад ҳовлисидаги биноларни ўлчаб бўлгандан сўнг, мени шарқий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқиб, Маъбад ҳовлисининг атрофидаги деворни ўлчай бошлади.
16
У чизғичи билан деворнинг шарқ томонини ўлчади, деворнинг узунлиги 500 тирсак чиқди.
17
null
18
null
19
Сўнг деворнинг шимол, жануб ва ғарб томонларини ўлчади. Деворнинг ҳамма томонлари 500 тирсак узунликда эди.
20
Маъбад ҳудуди тўрт бурчак шаклда эди. Бу девор муқаддас жойни оддий жойдан ажратиб турар эди.
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 43 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48