bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 29
Ezekiel 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 30 →
1
Сургун бўлган пайтимизнинг ўнинчи йили ўнинчи ойнинг ўн иккинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Миср фиръавнига юзлан. Унга ва бутун Миср халқига қарши башорат қилиб айт:
3
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: “Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман”, деб айтасан.
4
Аммо Мен жағларингга илмоқлар соламан. Терингдаги тангачаларингга балиқларни ёпиштираман. Сени терингга ёпишган балиқлар билан бирга қуруқликка тортиб чиқараман.
5
Мен сени ва ҳавзаларингдаги ҳамма балиқларни саҳрога улоқтириб ташлайман. Сен очиқ майдонда ётасан. Сени олиб, кўмадиган одам бўлмайди. Мен сени дашт ҳайвонларию осмон қушларига ем қилиб бераман.
6
Шунда бутун Миср халқи Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Сен халқим Исроил учун қамиш ҳассадай бўлдинг.
7
Улар сени ушлаганда, сен ёрилиб, қўлларини кесиб юбординг. Сенга суянганларида синиб, белларини чиқариб юбординг.”
8
Шу боис ЭгамизРаббий айтмоқда: “Мен сенинг бошингга қилич келтираман, одаму ҳайвонларингни қилич тиғидан ўтказаман.
9
Бутун Миср юртини ташландиқ харобазорга айлантираман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Сен: “Нил меники, мен ўзим уни яратдим”, деб айтганинг учун,
10
Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини бутунлай хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан.
11
Одам у ерга оёғини босмайди, ҳайвонлар ҳам у ердан юрмайди. Қирқ йил мобайнида у ерда ҳеч ким яшамайди.
12
Мен Миср юртини дунёдаги энг хароб юртга айлантираман. У ердаги шаҳарлар қирқ йил мобайнида ташландиқ бўлиб ётади, вайроналари бошқа шаҳарлардан баттар бўлади. Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.”
13
Эгамиз Раббий яна шундай демоқда:“Қирқ йил ўтгач, Мен халқлар орасига тарқатиб юборган Мисрликларни йиғиб оламан.
14
Уларни яна фаровонликка эриштириб, ўз она юрти Патрўсга олиб келаман. Уларнинг шоҳлиги ожиз бир шоҳлик бўлади.
15
Ҳа, улар дунёнинг энг ожиз шоҳлиги бўлиб, ҳеч қачон бошқа халқлардан устун бўлишмайди. Мен уларни шу қадар аҳамиятсиз қиламанки, улар ўз ҳукмини бошқа халқларга ўтказа олмайди.
16
Халқим Исроил энди ҳеч қачон ўз умидини Мисрга боғламайди. Улар Мисрдан ёрдам сўраб, гуноҳ қилганларини доимо эсларида тутадилар. Ўшанда Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб оладилар.”
17
Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма еттинчи йили биринчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
18
“Эй инсон, Бобил шоҳи Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди. Бобил лашкарларининг сочлари тўкилиб, елкалари шилиниб яллиғланди. Аммо қилган меҳнатларига яраша улар Тирдан ҳеч қандай ўлжа ололмадилар.”
19
Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман. У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкарлари учун меҳнат ҳақи бўлади.
20
Ҳа, Мен Миср юртини Бобил шоҳига меҳнат ҳақи қилиб бердим, чунки у ва унинг лашқарлари Менинг хизматимни килдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
21
“Ўша куни Мен Исроил халқининг қудратини тиклайман. Бу сўзларимни халқимга етказишинг учун Мен сенга куч бераман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48