bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 12
Ezekiel 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 13 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, сен исёнкор халқ орасида яшаб юрибсан. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрмайдилар, қулоқлари бор, аммо эшитмайдилар, чунки улар исёнкор халқдир.”
3
Эй инсон, керакли нарсаларингни тугиб ол. Худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ. Буни кундуз куни қил, одамлар сени кўрсин. Сен уйингни ташлаб, бошқа жойга кетаётганингни ҳамма кўрсин. Ким билсин, балки шунда бу исёнкор халқ эсини йиғиб олар.
4
Халқ сени томоша қила олиши учун, тугунингни кундуз куни ташқарига чиқариб қўй. Ўзинг эса кеч тушганда сени томоша қилаётган оломон олдида, худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ.
5
Одамларнинг кўзи олдида уйинг деворини теш, тугунингни тешикдан олиб чиқ.
6
Кеч тушганда уни елкангга ортиб, йўлга туш. Тарк этаётган юртингни кўра олмаслигинг учун, юзингни ёпиб ол, чунки халқ томоша қиладиган бу намойиш улар учун бир тимсол бўлади.
7
Мен Эгамизнинг айтганини қилиб, сургунга кетаётгандай тугунимни кундуз куни кўчага чиқариб қўйдим. Кеч тушганда қўлим билан уйим деворини тешдим. Қоронғида тугунни кўчага чиқариб, елкамга ортиб олдим. Одамлар мени томоша қилаётган эди.
8
Эртаси куни эрталаб Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
9
— Эй инсон, бу исёнкор Исроил халқи сендан “Нималар қиляпсан?” деб сўраганди, шундай эмасми?
10
Уларнинг олдига бориб айт: “Эгангиз Раббий шундай демоқда, сизлар томоша қилган намойиш — Қуддусда ҳукмронлик қилаётган шаҳзода ва у ердаги бутун Исроил халқининг қисмати рамзидир.”
11
Сўнг айт: “Кеча мен сизларга келажакда содир бўладиган воқеаларни намойиш қилдим. Сизлар сургун бўлиб, асирликка тушасизлар.
12
Ҳозир ҳукмронлик қилаётган шаҳзодангиз ҳам қоронғида елкасига тугун ортиб, йўлга тушади. У деворда очилган тешикдан чиқади. Тарк этаётган юртни кўрмаслиги учун, юзини ёпиб олади.
13
Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади.
14
Mен шоҳ саройининг бутун аҳлини — вазирлару соқчиларини тўрт томонга тарқатиб юбораман. Қиличимни яланғочлаб, уларни таъқиб қиламан.
15
Мен уларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.
16
Аммо Мен халқимдан баъзиларини асраб қоламан. Уларни жангда сақлайман, очарчилигу ўлатдан қутқараман. Улар бошқа улуслар орасига сургун бўлганда, қилган жирканч одатларини эътироф қиладилар. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”
17
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
18
“Эй инсон, нонингни еганингда титрагин, сувингни ичганингда қўрқув ичра қалтирагин.
19
Юртдаги одамларга айт: “Исроилдаги Қуддус аҳолиси тўғрисида Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу одамлар ёвуз бўлиб кетганлари учун Мен уларнинг юртини талон–тарож қилдираман. Улар нонни қўрқув ичра ейдилар, сувни саросима ичра ичадилар.
20
Аҳоли яшаган шаҳарлари вайрон бўлади, бутун юрт ташландиқ бўлиб қолади. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
21
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
22
— Эй инсон, Исроил юртида айтилаётган, “кунлар ўтяпти, башоратлар эса пучга чиқяпти”, деган мақолни эшитгансан.
23
Энди халқим олдига бориб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда, Мен бу мақолни йўқ қилиб юбораман. Исроилда уни айтмайдиган бўлишади.” Яна уларга: “Башоратлар бажо бўладиган кунлар яқинлашиб қолди”, деб айт.
24
Энди Исроил юртида сохта башоратлару, ёлғон кароматлар айтилмайди.
25
Аммо Mен, Эгангиз, сизларга гапираман, айтган сўзларим амалга ошади, кечикмайди. Эй исёнкор халқ, сизнинг кунингизда Мен айтганларимни бажо келтираман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
26
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
27
— Эй инсон! Исроил халқи сен айтган башоратлар узоқ келажакка тааллуқли, деб ўйлаяпти.
28
Шунинг учун уларга бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Айтган бирорта сўзим кечикмайди, ҳаммаси амалга ошади!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48