bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 35
Ezekiel 35
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 36 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Сеир тоғларига юзлан, уларга қарши башорат қилиб айт:
3
Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Сеир тоғлари, Мен сизларга қаршиман. Мен сизларга қарши қўлимни кўтариб, сизларни ташландиқ харобазор қиламан.
4
Шаҳарларингизни вайрон қилиб, юртингизни ташландиқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
5
Халқимга бўлган қадимги адоватингиз туфайли сизлар Исроил халқининг тақдирини қилич билан ҳал қилган эдингизлар. Улар шусиз ҳам охирги жазосини тортиб, бошларидан оғир дамларни кечираётган эдилар–ку!
6
Шу қилганларингиз учун, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни қонга белайман, қон кетингиздан қувади. Сизлар қотилликдан ҳазар қилмаганингиз учун, қотиллик сизларни доим таъқиб қилади.
7
Эй Сеир тоғлари, Мен сизларни хароб ва ташландиқ қиламан. Ҳудудингиздан ҳеч ким юрмайдиган бўлади.
8
Мен сизларни жасадларга тўлдираман. Қиличдан ҳалок бўлган одамларнинг жасадлари қирларингизда, водийларингизда, сойликларингизда ётади.
9
Сизларни то абад ташландиқ қиламан. Шаҳарларингизда ҳеч қачон одам яшамайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
10
“Мен, Эгангиз, Яҳудо ва Исроил юртида бўлганимга қарамай сизлар шундай деб айтган эдингиз: бу икки халқ бизники бўлади, уларнинг юртини биз қўлга киритамиз.
11
Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни қилган қилмишларингизга яраша жазолайман. Сизлар халқимдан нафратланиб, уларга қарши хусумат сақлаганларингиз ҳамда устиларига ғазабингизни сочганларингиз учун адабингизни бераман. Мен сизларни жазолаганимда Ўзимни уларга танитаман.
12
Сизлар Исроил тоғларига қарата айтган ҳақоратли сўзларингизни Мен эшитганимни билиб оласизлар. Сизлар шундай деган эдингиз: “Исроил хароб бўлди, энди бу халқ бизга ем бўлади.”
13
Ҳа, сизлар Менинг олдимда ўзингизни катта тутдингизлар. Оғзингизни кўпиртириб, Менга қарши гапирдингизлар. Мен ҳаммасини эшитдим.”
14
ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Мен сизларни хароб қилганимда бутун жаҳон севинади.
15
Ахир, сизлар Исроил хонадони хароб бўлганидан севинган эдингизлар. Шунинг учун Мен бу кўргиликни бошларингизга соламан. Эй Сеир тоғлари, эй бутун Эдом юрти, сизлар хароб бўласиз. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни бутун жаҳон билиб олади.”
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 36 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48