bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 30
Ezekiel 30
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 31 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Шўримиз қурсин, эвоҳ!
3
Даҳшатли кун яқинлашди, Эгамизнинг кунига оз қолди. Мана шу кун булутли кун бўлади, Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади.
4
Мисрнинг бўғзига қилич келади, Ҳабашистон кулфат азобида қолади. Мисрда кўп одамлар ҳалок бўлади, Унинг бойлиги олиб кетилади, Пойдевори бузиб ташланади.
5
Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг бошқа иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар.”
6
Эгамиз айтмоқда: “Миср иттифоқчиларининг устига қирғин келади. Уларнинг жасадлари шимолдаги Мигдолдан то жанубдаги Саванайгача ётади. Мисрнинг мағрур қудрати ҳалок бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
7
Миср дунёнинг энг хароб юртига айланади, у ердаги шаҳарлар вайрон бўлади.
8
Мен Мисрга ўт қўйиб, унинг мададкорларини тор–мор қиламан. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.”
9
Ўша куни хотиржам яшаётган Ҳабашистонликларни қўрқитиш учун Мен кемаларда элчиларимни жўнатаман. Миср устига кулфат тушган куни Ҳабашистонликлар азобда қоладилар. Мана, ўша кун ҳадемай келади.
10
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Бобил шоҳи Навухадназар орқали Мисрнинг тўдасини яксон қиламан.
11
Навухадназар қўшин тортиб келади. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар бутун юртни хароб қиладилар. Мисрликларни қиличдан ўтказиб, юртни жасадларга тўлдирадилар.
12
Мен Нил ҳавзаларини қуритаман, юртни разил одамларнинг қўлига бераман. Келгиндиларнинг қўли билан Мисрни ва у ердаги ҳамма нарсани ташландиқ саҳрога айлантираман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”
13
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади.
14
Мен Патрўсни ташландиқ қиламан. Зўван шаҳрига ўт қўяман, Миср пойтахти Нўни жазолайман.
15
Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман.
16
Бутун Миср юртига олов қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, қўрқув Нуф шаҳрини карахт қилади.
17
Он ва Пи–Башат йигитлари жангда ҳалок бўлишади, шаҳарлар аҳолиси асирликка тушади.
18
Мен Мисрнинг ҳукмронлигини йўқ қилганимда, унинг пеш қилган қудратини синдирганимда, Тахпанхас шаҳри қоронғиликка ботади, уни қора булутлар қоплаб олади. Шаҳар атрофидаги қишлоқлар асирликка тушади.
19
Шу йўсин Мен Мисрни жазолайман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.”
20
Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили биринчи ойнинг еттинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
21
“Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди.”
22
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен фиръавнга қаршиман. Мен унинг иккала қўлини, соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман.
23
Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.
24
Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди.
25
Унинг қўллари арқондай осилиб қолади, Бобил шоҳининг қўлларини эса Мен кучли қиламан. Унинг қўлларига қиличимни тутқазиб, Мисрга қарши юбораман. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар.
26
Ҳа, Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 31 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48