bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 47
Ezekiel 47
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 46
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 48 →
1
Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди.
2
Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди.
3
Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1.000 тирсак ўлчаб бўлганидан сўнг, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди.
4
Сўнг яна 1.000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиққан эди. Кейинги 1.000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди.
5
Сўнг у одам яна 1.000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. У шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди.
6
Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди.
7
Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим.
8
Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади.
9
Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади.
10
Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Кайдидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби балиқларнинг тури кўп бўлади.
11
Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади.
12
Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.
13
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Юртни Исроилнинг ўн икки қабиласига бўлиб бераётганингизда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинглар: Юсуф қабиласига икки улуш ер берилсин.
14
Мен ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган бу ерни қабилалар орасида тенг бўлинглар. Бу ер сизнинг мулкингиз бўлади.
15
Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади.
16
Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги Барўтах ва Сиврайим шаҳарларигача бориб, Хаврон чегарасидаги Хазер–Хатиконгача чўзилади.
17
Шундай қилиб, шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан шарқдаги Хазор–Энан шаҳригача боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган.
18
Шарқий чегара Хаврон ва Дамашқ ҳудудлари орасида бошланиб, Исроил ва Гилад ерлари ўртасидан оққиб ўтган Иордан дарёси бўйлаб боради. Ўлик денгиздан ҳам ўтиб, жанубдаги Тамар шаҳригача етиб боради. Мана шу шарқий чегарадир.
19
Жанубий чегара Тамар шаҳрида бошланиб, Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср сойлиги бўйлаб бориб, Ўрта ер денгизигача етади. Бу жанубий чегарадир.
20
Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилиб, Лево–Хоматнинг ғарбдаги шимолий чегара бошланган жойгача боради.
21
Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар.
22
Уни қуръа бўйича мерос қилиб олинглар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар.
23
Улар қайси қабила орасида яшашса, ўша қабила ҳудудидан ер олишсин”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.
← Chapter 46
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 48 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48