bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 37
Ezekiel 37
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 38 →
1
Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди.
2
Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди.
3
Руҳ менга: — Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — дея савол берди. — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — дея жавоб бердим мен.
4
Сўнг У менга шундай деди: — Суякларга башорат қилиб айт: “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг сўзини эшитинг!
5
Эгам Раббий суякларга шундай демоқда: Мен ичингизга руҳ соламан, сизлар тириласизлар.
6
Устингизни паю мушаклар билан қоплаб, тери тортаман, ичингизга руҳ солиб, сизларни тирилтираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
7
Эгамиз менга амр қилганидай, мен Унинг бу сўзларини башорат қилиб айтдим. Башорат қилаётганимда бирданига қулоғимга тарақ–туруқ овозлар чалинди, суяклар бирлаша бошлади.
8
Қарасам, суяклар паю мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди. Бироқ таналарда ҳануз руҳ йўқ эди.
9
Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда, ҳар томондан эсиб, бу ўлдирилганларни тирилтир.”
10
Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди.
11
Кейин Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакка ҳеч қандай умид йўқ”, — деб нола қилишади.
12
Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни очиб, сизларни гўрдан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман.
13
Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
14
Мен сизларнинг ичингизга Руҳимни соламан, сизларни тирилтираман. Oна юртингизга олиб бориб, у ерда ўрнаштираман. Ўшанда Мен, Эгангиз айтган гапларимни амалга оширганимни сизлар билиб оласизлар” Эгамизнинг каломи шудир.
15
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
16
“Эй инсон, бир таёқ олиб, унинг устига “Яҳудо шоҳлиги”, деб ёз. Сўнг бошқа бир таёқ олиб, унинг устига “Исроил шоҳлиги”, деб ёз.
17
Кейин икки таёқнинг учларини бир қўлингда шундай қилиб ушлагинки, улар бир таёқдай бўлиб кўринсин.
18
Одамлар сендан: “Бу билан бизга нима демоқчисан?” деб сўраганларида,
19
уларга шундай деб жавоб бер: Эгамиз Раббий демоқда: “Мен Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқни оламан. Уни Яҳудо шоҳлигининг таёғи билан бирлаштираман. Иккала таёқни битта қилиб, қўлимда ушлайман.”
20
Қўлингдаги таёқларни ҳамма кўрадиган бўлсин,
21
сўнг халққа айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман.
22
Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар.
23
Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Улар гуноҳ қилиб, яшаган ҳамма манзилгоҳлардан Мен уларни халос қиламан. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.
24
Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади.
25
Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади.
26
Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман.
27
Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.
28
Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроилни муқаддас қиладиган Эгангиз Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.”
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 38 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48