bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 32
Ezekiel 32
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 33 →
1
Сургундалигимизнинг ўн иккинчи йили ўн иккинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, фиръавн ҳақида шундай марсия куйла: Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан. Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан! Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан, Оёқларинг билан уни лойқалатасан.”
3
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир талай халойиқ йиғилганда, Мен устингга тўр ташлайман. Улар эса сени қирғоққа тортиб чиқаришади.
4
Мен сени ерга улоқтираман, Ялангликка ташлаб қўяман. Осмондаги барча қушларни устингга қўндираман. Ер юзидаги ҳамма ёввойи ҳайвонларга Сени ем қилиб бераман.
5
Ичак–човоқларингни қирларга ёйиб ташлайман, Водийларни жасадинг қолдиқлари билан қоплайман.
6
Юртни тоғларгача оққан қонинг билан суғораман, Жарликларни сенинг этинг билан тўлдираман.
7
Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман.
8
Бошинг узра порлаган Ҳамма осмон чироқларини ўчираман. Юртингни зулмат қучоғига отаман”, ЭгамизРаббийнинг каломи шудир.
9
Мен қулашингнинг хабарини халқлар орасига ёяман, сен билмаган юртларга етказаман. Шунда кўп халқларнинг юракларига ваҳима соламан.
10
Бошингга туширадиган кулфатлар боис кўп халқларнинг ақлини шошираман. Қиличимни ўйнатиб, сен туфайли уларнинг ҳукмдорларини титратаман. Бошингга кулфат келган куни, уларнинг ҳар бири жонини ҳовучлаб, қалтирайди.”
11
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бобил шоҳининг қиличи бўғзингда бўлади.
12
Лашкарларинг ўтакетган ёвуз халқнинг қўлига тушади. Улар қудратли жангчилар тиғидан ўлади. Сенинг ғуруринг поймол этилади, тўда лашкарларинг ҳалок бўлади.
13
Сероб сувлар бўйидаги ҳамма подаларингни Мен қириб ташлайман. Бундан буён бирорта инсон оёғи билан сувларни лойқалатмайди, бирорта ҳайвон туёқлари билан уни булғамайди.
14
Мен Миср сувларини тиндираман, ирмоқларини мойдай оқадиган қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.
15
“Мен Мисрни ташландиқ қилганимда, у ердаги ҳамма нарсани йўқ қилганимда, бутун аҳолисини қириб ташлаганимда, Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.
16
Миср учун айтиладиган марсия шудир. Ажнабий аёллар бу марсияни куйлашар. Ҳа, бу мотам шеърини Миср ва унинг тўдасига бағишлаб айтишар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
17
Ўша ойнинг ўн бешинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
18
“Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат.
19
Уларга шундай деб айт: сен ўзингни бошқалардан гўзал деб биласанми? Қани бор, суннатсизлар билан бир гўрда ёт!”
20
Мисрликлар жангда ҳалок бўлганлар билан бирга жон берадилар. Мана, қилич ҳозирланди! У Мисрни ва унинг тўдасини қириб ташласин.
21
Ўликлар диёридаги буюк саркардалар Мисрликлар ва уларнинг иттифоқчиларини қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: “Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлишди, ер бағрига тушиб келишди, энди шу ерда ётишибди!”
22
Оссурия ҳам у ерда, сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлишган.
23
Қабрлари чуқурликнинг энг тубидадир. Оссуриянинг қабри сипоҳларининг қуршовида жойлашган. Ҳа, тириклар дунёсига даҳшат солган ҳамма қиличдан ҳалок бўлди.
24
Элам ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.
25
Ўлдирилганлар орасида Элам учун тўшак ҳозирланган. Бир тўда сипоҳлари унинг атрофига дафн қилинган. Жангда ҳалок бўлган бу суннатсизлар қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Ҳа, улар ҳалок бўлганлар орасида ўрнашишди.
26
Мешех билан Тувал ҳам ўша ердадир. Улар сипоҳларининг қабрлари орасида ётишибди. Бу суннатсизларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлишган. Бироқ улар ҳам қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди.
27
Қадимда қаҳрамонларни қурол–аслаҳалари билан бирга дафн қилишар эди. Марҳумларнинг боши остига қилич қўйиб, танасини қалқон билан ёпишар эди. Бироқ Мешех билан Тувал бундай иззат–эҳтиромларга сазовор бўлмади, чунки улар тириклигида бутун жаҳонга даҳшат солишган эди.
28
Сен ҳам, эй фиръавн, йўқ қилинасан. Жангда ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга ётасан.
29
Эдом ҳам ўз шоҳларию раҳнамолари билан ўша ердадир. Улар ўз қудратига қарамай, ўлдирилганлар орасига дафн қилинганлар. Гўрдаги суннатсизлар билан бирга ётишибди.
30
Шимол салтанатларининг ҳамма шаҳзодалари ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.”
31
Эгамиз Раббий айтмоқда: “Ўз тўдасидан айрилган фиръавн бу чексиз қабристоннинг манзарасини кўриб, таскин топади.
32
Мен у орқали бутун жаҳонни даҳшатга солган бўлсам ҳам, фиръавн ва унинг барча қўшинлари жангда ҳалок бўлган суннатсизлар орасида ётади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 33 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48