bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 26
Ezekiel 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 27 →
1
Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили, ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, мана, Тир Қуддус ҳақида шундай деб айтмоқда: Аҳа! Халқларнинг савдо дарвозаси бузилди. Менга кенг йўл очилди. Энди у вайрон бўлганда мен бойиб кетаман.”
3
Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Эй Тир, Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар.
4
Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман.
5
Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар”, деб айтмоқда ЭгамизРаббий. “Бу шаҳар халқларга ўлжа бўлади.
6
Тирга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар қиличдан ўтказилади. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб олишади.”
7
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тирга қарши энг буюк шоҳни — Бобил юртининг ҳукмдори Навухадназарни қўзғатаман. У Тир аҳолиси устига шимолдан отлару жанг араваларни, суворилару катта лашкарни тортиб келади.”
8
“Эй Тир, Бобил шоҳи сенга қарашли барча қишлоқларингни қиличдан ўтказади. Шаҳар атрофига қамал иншоотларини қурдиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, сенга қарши қалқонларини ўрнатади.
9
Девортешар қуроллар билан деворларингга зарба беради. Болталар билан минораларингни бузади.
10
Девордан тешик очилган шаҳарга одамлар бостириб киргандай, Бобил шоҳи сенинг дарвозаларингдан бостириб киради. Сувориларининг, ғилдирагу жанг араваларининг шовқинидан деворларинг титрайди. Сон–саноқсиз отларининг кўтарган чанги сени қоплаб олади.
11
Отларининг туёқлари ҳамма кўчаларингни топтайди. Одамларинг қиличдан йиқилади, улкан устунларинг ер билан яксон бўлади.
12
Душман бойликларингни талаб кетади, молларингни ўлжа қилиб олади. Деворларингни йиқитади, ҳашаматли уйларингни вайрон қилади, тошлари, ёғочлари ҳатто тупроғини ҳам денгизга улоқтиради.
13
Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади.
14
Мен сени яланғоч бир тошлоққа айлантираман, балиқчилар тўрларини қуритадиган бир ер бўласан. Ҳеч ким шаҳрингни қайта қурмайди. Ахир, буларни Мен, Эгангиз айтдим”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
15
Эгамиз Раббий Тирга шундай демоқда: “Шаҳрингда қирғин бўлганда, ярадорлар инграганда, қулашингнинг шовқинидан соҳилдаги барча халқларни титроқ босади.
16
Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга тушган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади.
17
Улар сен ҳақингда шундай марсия куйлашади: Эй донг таратган денгизчилар шаҳри, Нақадар вайрон бўлдинг–а! Сен ва сенинг аҳолинг денгиз қудрати эдиларинг, Соҳилдаги барча халқларни даҳшатга солардинг.
18
Сен қулаган кунинг соҳилларни титроқ босди, Ҳалокатингдан денгиздаги ороллар саросимага тушди.
19
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Тир шаҳрини ҳувиллаган харобазорга айлантираман. Денгиз тубидаги улкан сувлар билан вайроналарни қоплайман.
20
Эй Тир шаҳри, сени гўрга, қадимда ўтиб кетган одамлар олдига тушираман. Сен ер ости салтанатида яшайсан, абадий вайроналар орасидаги марҳумларга ҳамроҳ бўласан. Тириклар дунёсига ҳеч қачон қайтиб келмайсан, обод бўлиб илгариги мавқеингга эришмайсан.
21
Ҳа, Мен бошингга даҳшатли ўлим келтираман, сени йўқ қиламан. Сени қидирганлар сени ҳеч қачон топа олмайдилар”, деб айтмоқда Эгангиз Раббий.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48