bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 45
Ezekiel 45
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 44
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 46 →
1
Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Эгамизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Эгамизга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин.
2
Ҳудуднинг 500 тирсакка 500 тирсак бўлган тўртбурчак ери Маъбад учун ажратилади. Унинг атрофи 50 тирсак масофада очиқ жой бўлади.
3
null
4
Табаррук ҳудуднинг ярми руҳонийларники бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади.
5
Табаррук ҳудуднинг иккинчи ярми Маъбаддаги юмушларни бажараётган левиларга қарашли бўлади. Улар яшайдиган шаҳарлар шу ерда жойлашади.
6
Табаррук ҳудуднинг ёнига узунлиги 25.000 тирсак, эни 5.000 тирсак бўлган жойни қўшинглар. Бу ерда шаҳар жойлашади. Исроил халқидан бўлган ҳар қандай одам келиб, бу шаҳарда яшаса бўлади.
7
Тахтда ўтирган ҳукмдорга алоҳида ер берилсин. Унга бериладиган ернинг бир қисми табаррук ҳудуднинг ғарбий чегарасидан Ўрта ер денгизигача чўзилсин. Иккинчи қисми табаррук ҳудуднинг шарқий чегарасидан Иордан дарёсигача чўзилсин. Демак, ҳукмдорга қарашли ернинг узунлиги Исроил қабилаларига ажратилган ернинг узунлиги билан бир хил бўлади.
8
Бу ҳукмдорнинг улушидир. Бундан буён ҳукмдорлар халқимга зулм ўтказмайдилар, Исроил қабилалари ўз ерларига ўзлари эгалик қиладилар.
9
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил ҳукмдорлари, зўравонлигу зулмингизни бас қилинг! Адолату тўғрилик ила иш тутинг. Халқимни ўз еридан маҳрум қилманг.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
10
“Доим тўғри ўлчовни ва тўғри тарозини ишлатинг:
11
Сочилувчан қуруқ нарсаларни ўлчаш учун тоғорани ишлатинг, суюқ нарсаларни ўлчаш учун кўзани ишлатинг. Тоғора ва кўзанинг ҳажми бир хил бўлсин. Тоғора ҳам, кўза ҳам хўмрнинг ўндан бир қисмини сиғдирсин.
12
Оғирлик бирлиги сифатида кумуш шақални ишлатинг. Бир шақал йигирма герага, олтмиш шақал бир минага тўғри келсин.
13
Ҳукмдорга қуйидаги миқдорда солиқ тўлансин: Буғдой ҳосилининг олтмишдан бир қисми, Арпа ҳосилинининг олтмишдан бир қисми,
14
Зайтун мойининг бир фоизи (Зайтунмойини кўзаларда ўлчанглар. Ўнта кўза — бир хўмрга ёки бир корга тўғри келади),
15
Сурувдаги икки юзта қўйдан бири. Булар дон назри, қуйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари сифатида халқни гуноҳларидан поклаш учун келтирилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
16
Бутун Исроил халқи бу назрларни ҳукмдорга бериши лозим.
17
Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.”
18
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Биринчи ойнинг биринчи кунида, нуқсонсиз бир буқани қурбонлик қилиб, Маъбадни покла.
19
Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин.
20
Биринчи ойнинг еттинчи куни ҳам худди шундай қилсин ва шу йўл билан халқнинг билмай қилган гуноҳларини ювсин. Шунда Маъбад пок бўлади.
21
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи кунидан бошлаб Фисиҳ зиёфати ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Ўша вақт давомида хамиртурушсиз нонлар енглар.
22
Байрамнинг биринчи кунида ҳукмдор ўзининг ва бутун халқнинг гуноҳлари учун бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиб, олиб келсин.
23
У байрамнинг етти куни давомида Эгамизга куйдириладиган қурбонлик учун ҳар куни еттитадан буқа ва еттитадан нуқсонсиз қўчқор етказиб берсин. Бундан ташқари, ҳар куни гуноҳ қурбонлиги учун биттадан така берсин.
24
Қурбонлик қилинадиган ҳар бир буқа ва ҳар бир қўчқор билан бирга бир тоғора дон ва саккиз коса зайтун мойини берсин.
25
Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошланадиган Чайла байрами учун ҳам, етти кун давомида келтириладиган гуноҳ қурбонликлари, куйдириладиган қурбонликлар, дон ва зайтун назрларини етказиб турсин.
← Chapter 44
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 46 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48