bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 8
Ezekiel 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 9 →
1
Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойнинг бешинчи кунида Яҳудо оқсоқоллари мени кўргани уйимга келишди. Мен улар билан ўтирганимда, Эгам Раббийнинг қудрати мени қамраб олди.
2
Қарасам, инсон қиёфасидаги бир киши турибди. Ўша кимсанинг белидан пастки қисми оловдай чақнар эди. Юқори қисми эса сайқалланган мисдай нур таратиб турар эди.
3
У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди.
4
Ўша ерда Исроил Худосининг улуғворлиги бор эди. Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим.
5
Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут қурбонгоҳ ёнидаги дарвозанинг кираверишида турарди.
6
Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.”
7
У мени Маъбаднинг ташқи ҳовлиси кираверишига олиб борди. Қарасам деворда бир тешик бор экан.
8
У менга деди: “Эй инсон, қани бўл, девордаги тешикни катталаштир.” Мен девордаги тешикни катталаштирдим, шунда бир эшикка дуч келдим.
9
Худо менга деди: “Ичкарига кир. Бу ерда қилинаётган ўтакетган жирканч ишларни ўз кўзинг билан кўриб қўй.”
10
Мен ичкарига кирдим. Деворларнинг айланасига судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳаром ҳайвонларнинг расмлари ҳамда Исроил халқи сиғинадиган барча бутларнинг тасвирлари солинган эди.
11
Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оташкурак бор эди. Оташкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди.
12
Худо деди: “Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: ‘Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.’”
13
Сўнг Худо яна деди: “Қараб тур, Мен сенга бундан ҳам баттароғини кўрсатаман.”
14
Сўнг Эгамиз мени уйининг шимолий дарвозаси ёнига олиб борди. У ерда хотинлар ўтириб, худо Таммуз учун қайғуриб йиғлаётган эдилар.
15
Шунда Худо деди: “Эй инсон, буни кўрдингми?! Мен сенга бундан ҳам баттарроғини кўрсатаман.”
16
Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар.
17
Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, ҳадеб қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй!
18
Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.”
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48