bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 48
Ezekiel 48
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
1
Қуйида Исроил қабилаларининг номлари ва уларнинг улуш қилиб олган ерлари қайд этилган. Дан қабиласининг ҳудуди Исроил юртининг шимолида жойлашган. Унинг чегараси Хетлон йўли бўйлаб Лево–Хоматга, сўнг Хазор–Энанга боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган. Дан қабиласининг ҳудуди Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.
2
Дан ҳудудидан жанубда Ашер қабиласи жойлашади, унинг ҳудуди ҳам Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.
3
Ашер ҳудудидан жанубда Нафтали қабиласи жойлашади, уларнинг ҳудуди ҳам ғарбдан шарққача чўзилади.
4
null
5
null
6
null
7
Нафталидан жанубда Манаше қабиласи, Манашедан жанубда Эфрайим, сўнг Рубен, сўнг Яҳудо қабилалари жойлашади. Ҳамма қабилаларнинг ҳудудлари Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача чўзилади.
8
Яҳудо ҳудудидан жанубда махсус ажратилган ер бўлади. Бу ернинг узунлиги ҳар бир қабилага ажратилган ернинг узунлиги билан тенг, Исроил юртининг ғарбий чегарасидан шарқий чегарасигача бўлади. Эни эса 25.000 тирсак бўлади. Бу махсус ажратилган ернинг ўртасида Маъбад жойлашади.
9
Менга ажратилган бу ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлади.
10
Мен, Эгангиз, муқаддас еримнинг ярмини руҳонийларга бераман. Уларга ажратилган ернинг шимол томонидаги узунлиги 25.000 тирсак, ғарб томондаги эни 10.000 тирсак, шарқ томондаги эни 10.000 тирсак ва жануб томондаги узунлиги 25.000 тирсак бўлади. Руҳонийларга ажратилган ернинг марказида Менинг Маъбадим жойлашади.
11
Бу ер фақат Зодўх авлодидан тайинланган руҳонийларга тегишли бўлади, чунки улар Менинг талабларимни бажардилар. Исроил халқи ва бошқа левилар Мендан юз ўгирганларида улар Мендан юз ўгирмадилар.
12
Менга ажратилган ҳудуднинг энг муқаддас жойи руҳонийларнинг махсус улуши бўлади. Руҳонийларнинг бу ери левиларнинг ерларига туташган бўлади.
13
Мен муқаддас еримнинг иккинчи ярмини левиларга бераман. Уларга берадиган ернинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлади. Руҳоний ва левиларга берадиган ернинг умумий узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлади.
14
Бу ерни сотиш, айирбошлаш ёки бировнинг номига ўтказиш қатъиян ман этилади. Ахир, бу ер Меники, у муқаддасдир.
15
Менга ажратилган ердан жанубда шаҳарга қарашли ерлар бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 5.000 тирсак бўлган бу ерларда одамларнинг уйлари ва яйловлари бўлади. Шаҳар ўша ернинг марказида жойлашади.
16
Шаҳарнинг эни ва узунлиги бир хил 4.500 тирсак бўлади.
17
Шаҳар ҳар томондан эни 250 тирсак бўлган яйловлар билан ўралган бўлади.
18
Шаҳардан ортиб қолган ғарбдаги ва шарқдаги 10.000 тирсакка 5.000 тирсак бўлган ер далалар учун мўлжалланган. У ерда шаҳардаги ишчилар учун озуқа етиштирилади.
19
Шаҳарда яшайдиган ҳар қандай одам, қайси қабиладан бўлмасин, ўша далаларга экин экиши мумкин.
20
Демак, махсус ажратилган ер тўртбурчак шаклда, ҳар бир томони 25.000 тирсак узунликда бўлади. Бу ер муқаддас ерларни ва шаҳар қарамоғидаги ерларни ўз ичига олади.
21
Махсус ажратилган ернинг ғарб ва шарқ томонидаги ортган ерлар Исроил ҳукмдорига қарашли бўлади. Ҳукмдорнинг шарқдаги ерлари Иордан дарёсига, ғарбдаги ерлари Ўрта ер денгизига бориб тақалади. Ғарбдаги ернинг ҳам, шарқдаги ернинг ҳам узунлиги 25.000 тирсак бўлади. Уларнинг ўртасида Менинг муқаддас улушим, Маъбадим,
22
Левиларнинг улуши ва Қуддус шаҳри жойлашади. Ҳукмдорнинг ерлари шимолда Яҳудо қабиласининг ерларига, жанубда Бенямин қабиласининг ерларига чегарадош бўлади.
23
Қолган қабилаларга қуйидаги ерлар улуш қилиб берилади: махсус ажратилган ердан жанубда Бенямин қабиласининг ҳудуди бўлиб, Исроил юртининг шарқий чегарасидан ғарбий чегарасигача чўзилади.
24
Бенямин ҳудудидан жанубда Шимўн қабиласининг ҳудуди бўлиб, юртнинг шарқий чегарасидан ғарбий чегарасигача чўзилади.
25
Шимўн ҳудудидан жанубда Иссахор қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.
26
Иссахор ҳудудидан жанубда Забулун қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.
27
Забулун ҳудудидан жанубда Гад қабиласининг ҳудуди бўлиб, шарқий чегарадан ғарбий чегарагача чўзилади.
28
Гад ҳудудининг жанубий чегараси Тамар шаҳридан то Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср сойлиги бўйлаб ўтиб, Ўрта ер денгизигача етади.
29
Шундай қилиб, Исроил юрти ўн икки қабилага бўлиб берилади, олган ерлари уларнинг улуши бўлади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
30
Шаҳарнинг дарвозалари қуйидагича бўлсин: шаҳарнинг шимолий девори 4.500 тирсак узунликда бўлиб,
31
унинг учта дарвозаси бўлади. Шаҳар дарвозаларига Исроил қабилаларининг номлари берилади. Бу томондаги дарвозаларнинг номлари Рубен, Яҳудо ва Леви бўлади.
32
Шарқий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Юсуф, Бенямин ва Дан қабилалари номлари билан номланади.
33
Жанубий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Шимўн, Иссахор ва Забулун, деб номланади.
34
Ғарбий деворнинг узунлиги ҳам 4.500 тирсак бўлади, унинг учта дарвозаси Гад, Ошер ва Нафтали деб номланади.
35
Шаҳарни ўраб турган деворнинг умумий узунлиги 18.000 тирсак бўлади. Ўша вақтдан бошлаб шаҳарнинг номи “Эгамиз шу ердадир” бўлади.
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48