bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 21
Ezekiel 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 22 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Қуддусга юзлан. Исроил юртига ва барча саждагоҳларига қарши башорат қил.
3
Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт: Эгамиз айтмоқда, Мен Ўзим сенга қарши чиқаман! Қиличимни қинидан суғуриб, ҳаммангизни — солиҳу фосиқларни йўқ қиламан.
4
Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди.
5
Шунда ҳамма Эгангиз Мен эканлигимни билади. Ҳа, Мен қиличимни қинидан суғураман! Уни қайтариб жойига солмайман.”
6
“Эй инсон, сиқилган одамга ўхшаб, чуқур хўрсингин, қайғурганингни ҳамма кўрсин.
7
Улар сендан: “Нега хўрсиняпсан?” деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: “Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
8
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
9
“Эй инсон, башорат қилиб айт: Раббий шундай демоқда: Мана, Мен қиличимни ялтиратиб, чархладим.
10
Одамларни қириш учун қайрадим. Чақмоқ каби чақнаши учун ялтиратиб тозаладим. Аммо бундан қандай хурсанд бўлайлик?! Эй ўғлим Яҳудо, Қиличим салтанат ҳассасини менсимайди, Ҳар қандай таёқни писанд қилмайди.
11
Мана, қиличим чархланди, Ишлатиш учун тайёр бўлди. Ялтиратиб қайралди, Қотил учун ҳозирланди.
12
Эй инсон, дод солиб фарёд қилгин! Зеро, қилич халқимга қаршидир, Барча Исроил шаҳзодаларига қаршидир. Улар қиличдан нобуд бўлади, Халқ қаторида қирилиб кетади. Энди кўксингга ур!
13
Бу синов пайтидир! Қилич ҳатто Яҳудонинг салтанат ҳассасини менсимаса нима бўлади?! Салтанатнинг куни битади”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
14
“Эй инсон, башорат қилгин. Кафтингни кафтингга уравергин, Қилич халқимни қайта–қайта чопаверсин. Бу қирғин қиличидир, Қирғин–барот қиличидир. У халқимни ҳар томондан сиқиб келмоқда!
15
Oдамларнинг юраги орқага тортиб кетди, Улар қўрқувдан қоқила бошлашди. Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим, Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим. Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди. Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди.
16
Эй қиличим, ўнгдагиларни чоп! Сўлдагиларни чоп! Ҳаммани тиғдан ўтказ!
17
Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман, Шунда жаҳлдан тушаман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”
18
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
19
“Эй инсон, харитага икки йўлни тушир. Бобил шоҳи бу йўллардан юриб, ҳужум қилади. Иккала йўл ҳам бир жойдан бошлансин. Йўлларнинг айрилган жойига бир белги қўйгин.
20
Йўллардан бири Бобил шоҳини Оммон юртининг пойтахти Раббага, иккинчиси Яҳудо юртининг мустаҳкам шаҳри Қуддусга олиб борсин.
21
Ҳозир Бобил шоҳи йўллар айрилган жойда туриб, қайси шаҳарга ҳужум қилиш кераклиги ҳақида бош қотиряпти. У камон ўқларини силкитиб, қуръа ташлаяпти. Бут–санамларга маслаҳат соляпти, қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг жигарига қараб, фол очдиряпти.
22
У ўнг қўли билан “Қуддус” деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради.
23
Қуддус аҳолиси Бобил шоҳига садоқат қасамини ичгани учун, бу уларга сохта башоратдай туюлади. Аммо Бобил шоҳи уларнинг айбини юзига солади, уларни асир қилиб олади.”
24
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй халқим, сен очиқчасига исён кўтариб, ўз айбингни ўзинг фош қилдинг. Қилган ҳар бир ишинг билан гуноҳларингни кўрсатдинг. Шу боис сен асирликка тушасан.”
25
“Эй бузуқ, фосиқ Исроил ҳукмдори, сенинг кунинг битди! Охирги жазоингнинг соати етди!
26
Мен Эганг Раббий сенга айтяпман: бошингдаги саллангни еч, тожингни олиб ташла. Энди ҳаммаси ўзгаради, хўрланган одам юксалади, юксалган одам эса хўрланади.
27
Қаранг, вайроналар, вайроналар! Ҳа, Мен Қуддусни вайрон қиламан. Аммо шаҳарни ҳукм қиладиган одам келмагунча булар содир бўлмайди. Мен шаҳарни ўшанинг қўлига бераман.”
28
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, башорат қилиб айт: Исроилни мазах қилган Оммон халқи ҳақида Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй қилич, қилич, сен қирғин учун қиндан чиқарилдинг. Одамларни қириш учун чархландинг, чақмоқ каби яшнаш учун ялтиратиб тозаландинг!
29
Оммон халқи сен ҳақингда ёлғон ваҳийлар кўряпти, сен тўғрингда бўлмағур фоллар очдиряпти. Сен бу ёвуз, фосиқларнинг бошини чопиб ташлайсан! Уларнинг куни битди, охирги жазосининг соати етди!
30
Қилични қинига солинглар! Эй Оммон халқи, Мен сизни она юртингизда, таваллуд топган жойингизда ҳукм қиламан.
31
Устингизга ғазабимни сочаман, қаҳримнинг оловини сизга уфураман. Сизни шафқатсизларнинг қўлига бераман, ўша моҳир қотилларга топшираман.
32
Сизлар оловга ем бўласиз, қонингиз она юртингизда тўкилади. Сиз ҳақингиздаги хотира абадий ўчади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.”
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48