bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 20
Ezekiel 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 21 →
1
Сургун бўлган пайтимизнинг еттинчи йили бешинчи ойнинг ўнинчи кунида, айрим Исроил оқсоқоллари Эгамизга маслаҳат солмоқчи бўлиб, олдимга келдилар. Улар рўпарамга ўтирдилар.
2
Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
3
“Эй инсон, Исроил оқсоқолларига айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Сизлар ҳали Менга маслаҳат солмоқчи бўлиб келдингизларми?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман!” деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
4
Эй инсон, келган бу одамларни сен ҳукм қилишга тайёрмисан? Қани, уларга ота–боболарининг қилган жирканч одатлари ҳақида гапириб бер–чи.
5
Уларга айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Исроил халқини танлаб, Мисрда уларга Ўзимни танитган эдим. Ўшанда Мен уларга, Эгангиз Худо бўламан, деб онт ичгандим.
6
Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим.
7
Ўшанда уларга айтган эдим: ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.
8
Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечишмади. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим.
9
Аммо шахтимдан қайтдим. Исроил атрофида яшаган халқлар олдида бадном бўлишни истамадим. Чунки Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ўша халқлар олдида Ўзимни танитган эдим.
10
Шунинг учун Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқдим, саҳрога бошлаб бордим.
11
У ерда уларга фармонларимни бердим, қонун–қоидаларимни билдирдим. Зотан қонун–қоидаларимга риоя қилган ҳар қандай киши яшайди.
12
Мен уларга Шаббат кунларни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгангиз Мен эканлигимни билишсин.
13
Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдириб, йўқ қилиб юбормоқчи бўлдим.
14
Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, шахтимдан қайтдим.
15
Шундай бўлса–да, уларни дунёдаги энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб бормайман, деб саҳрода онт ичдим.
16
Улар қонун–қоидаларимни рад этган эдилар, фармонларимни бажармаган эдилар, Шаббат кунларимни булғагандилар. Қўйингки, қалбларини бутларга бағишлаган эдилар.
17
Шунга қарамай, Мен уларга ачиндим, саҳрода қирилиб кетишларига йўл қўймадим.
18
Мен уларнинг фарзандларига, ота–боболарингиз йўлидан юрманглар, уларнинг одатларига тақлид қилманглар, бутлари билан ўзингизни булғаманглар, деб уқтирдим.
19
Мен Эгангиз Худоман. Менинг фармонларимга риоя қилинглар, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар.
20
Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
21
“Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдирмоқчи бўлдим.
22
Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун, Ўзимни тийдим.
23
Шундай бўлса–да, Мен саҳрода онт ичдим: сизларни бошқа юртларга қувиб юбораман, халқлар орасига тарқатиб ташлайман, деб айтдим.
24
Ҳа, улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади.
25
Шунинг учун Мен уларга ёмон қонунларни, ҳаёт учун ярамайдиган қоидаларни бердим.
26
Уларни ўзлари келтирган назрлари билан булғадим. Даҳшатга солиш учун, тўнғич болаларини қурбонлик қилишларига йўл қўйдим. Токи Эгаси Мен эканлигимни билиб олишсин.”
27
“Шунинг учун, эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: Эгамиз Раббий айтмоқда, сизларнинг ота–боболарингиз Менга хиёнат қилиб, шак келтирар эдилар.
28
Мен, бераман, деб онт ичган юртга уларни олиб кирганимдан сўнг, улар кўзига кўринган ҳар бир баланд тепалик устида, ҳар бир яшил дарахт остида ўз худоларига қурбонликлар келтирар эдилар. Мени қаттиқ ғазаблантирар эдилар! Ўша худоларига хушбўй тутатқилар тутатиб, шаробни назр қилардилар.
29
Мен улардан: “Сизлар ўша худоларга сажда қилиш учун қаерга борасизлар?” деб сўрадим. Улар менга: “Саждагоҳларга борамиз”, деб жавоб бердилар. Шу сабабдан ўша жойлар бугунги кунгача Бамах, деб аталмоқда.
30
Шундай экан, Исроил халқига бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳам ота–боболарингиз сингари ўзларингизни булғамоқчимисизлар?! Менга бефаволик қилиб, макруҳ бутларга сиғинмоқчимисизлар?!
31
Сизлар бутларга назрлар келтиряпсизлар. Болаларингизни оловда куйдириб, қурбонлик қиляпсизлар. Бундай жирканч қилмишлар билан бугунга қадар булғаниб келяпсизлар. Шундай экан, қандай қилиб Мендан маслаҳат сўрашга журъат этдингиз?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман.”
32
Сизлар ичингизда: “Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди”, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди.
33
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан.
34
Сизлар бегона халқлар орасига тарқалиб кетдингиз, Мен сизларни ўша юртлардан олиб чиқаман. Қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларни йиғиб оламан.
35
Сизларни халқлардан узоққа, саҳрога олиб бораман. У ерда ҳаммангизни юзма–юз ҳукм қиламан.
36
Мен ота–боболарингизни Миср саҳросида қандай ҳукм қилган бўлсам, сизларни ҳам худди шундай ҳукм қиламан, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
37
Сизларни чўпоннинг таёғи билан саралайман, аҳдимга бўйсунишга мажбур қиламан.
38
Менга қарши гуноҳ қилган исёнкор одамларни орангиздан йўқ қиламан. Сизлар мусофир бўлиб юрган юртдан ўша исёнкорларни чиқариб юбораман. Аммо Исроил юртига улар кирмайдилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
39
Эй Исроил халқи, Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар.
40
Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг, фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда Мен сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқлар келтиришингизни буюраман.
41
Сизлар бошқа юртларга тарқалиб кетган бўлсангиз–да, Мен сизларни йиғиб оламан, халқлар орасидан олиб чиқаман. Хушбўй тутатқининг муаттар ҳидидан мамнун бўлгандай сизлардан мамнун бўламан. Барча халқларнинг кўзи олдида Ўз муқаддаслигимни орангизда намоён қиламан.
42
Ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган Исроил юртига сизларни олиб кирганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
43
Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўз–ўзингиздан ҳазар қиласизлар.
44
Сизнинг эгри йўлларингиз, қабиҳ ишларингизга кўра, Мен иш тутмайман. Ўз номим ҳақи, сизларга яхшилик қиламан. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
45
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
46
“Эй инсон, жанубга юзланиб, Нагавдаги ўрмонга қарши башорат қилгин.
47
Жанубдаги бу ўрмонга айт: Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сенинг ҳар бир дарахтингни, кўкарганини ҳам, қуриганини ҳам ёндириб йўқ қиламан. Авж олган алангани ҳеч ким ўчира олмайди. Бу аланга жанубдан шимолгача бўлган ер юзини куйдириб ташлайди.
48
Бу оловни Мен ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.”
49
Шунда мен ёлвориб, дедим: — Ё Эгам Раббий, бу одамлар менга, “Ҳадеб маталлар билан гапираверасанми?” деб айтишмоқда.
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48