bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 18
Ezekiel 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 19 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Нима учун сизлар Исроил юртида: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, болаларининг эса тиши қамашди”, деган мақолни ишлатасизлар?
3
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизлар энди Исроилда бу мақолни бошқа айтмайдиган бўласизлар.
4
Билиб қўйинг, ҳар бир одамнинг жони Меникидир. Ота–оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам жонлари Менга тегишлидир. Фақат гуноҳ қилган одамгина ўлади.
5
Борди–ю, одам солиҳ бўлиб, адолатли ва тўғри ишлар қилса,
6
Исроил халқининг бутларига сиғинмаса, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилмаса, бировнинг хотини билан зино қилмаса, ҳайз кўрган аёлга яқинлашмаса,
7
бировга жабр қилмаса, гаровга олган нарсасини қайтариб берса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса,
8
берган қарзидан фоиз талаб қилмаса, ўзини гуноҳдан тортса, тўғри ҳукм чиқарса,
9
фармонларимга риоя қилса, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай садоқат билан бажарса, бундай одам ҳақиқатан ҳам солиҳ ҳисобланиб албатта яшайди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
10
“Энди шундай солиҳ одамнинг ваҳший бир ўғли бор, деб фараз қилайлик. Борди–ю, бу ярамас ўғил қотиллик қилса ёки қуйидаги жиноятларнинг бирортасини Исроиллик биродарига қилса:
11
отаси қилмаган ишларга қўл уриб, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилса, бировнинг хотини билан зино қилса,
12
камбағалу мазлумларга жабр етказса, ўғирликка қўл урса, гаровга олган нарсани қайтармаса, бутларга сиғинса, жирканч одатларга тақлид қилса,
13
берган қарзидан фоиз талаб қилса, у яшармиди?! Йўқ! Бундай жирканч ишларга қўл урган одам албатта ўлади. У ўз бошини ўзи ейди–ку!”
14
Аммо бундай фосиқ кишининг ўғли, отаси қилган гуноҳларини кўра туриб, отасига тақлид қилмаса,
15
Исроил халқининг бутларига у сиғинмаса, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилмаса, бировнинг хотини билан зино қилмаса,
16
бировга зулм ўтказмаса, қарздорларидан кафиллик талаб қилмаса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса,
17
камбағалга жабр етказмаса, берган қарзидан фоиз олмаса, қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни бажарса, бундай одам ўз отасининг гуноҳлари учун ўлмайди. У албатта яшайди.
18
Ўша одамнинг отаси эса қилган қабиҳликлари учун ўзи ўлади, чунки у биродарига жабр етказиб, нарсасини ўғирлади, одамлар орасида ярамас ишлар қилди.
19
Сизлар эса: “Йўғ–е, наҳотки бола отасининг гуноҳи учун жазо тортмаса?” деб айтасизлар. Агар бола адолатли ва тўғри ишлар қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажарса, у албатта яшайди.
20
Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.
21
Борди–ю, фосиқ одам қилган гуноҳларидан тавба қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини бажарса, адолатли ва тўғри ишлар қилса, у албатта яшайди, ўлмайди.
22
Мен бундай одамнинг қилган барча гуноҳларидан кечиб юбораман. У қилган солиҳ ишлари туфайли яшайди.
23
“Наҳотки Мен фосиқ одамнинг ўлимини истасам? Йўқ! Мен унинг ёмон йўлдан қайтишини ва яшашини истайман!” деб айтмоқда ЭгамизРаббий.
24
Ёмон йўлга кириб кетган солиҳ одам–чи? Фосиқлар каби жирканч ишлар қилган бундай одам яшайдими? Йўқ! Мен унинг биронта хайрли ишини эсга олмайман. У Менга хиёнат қилгани учун, гуноҳга қўл ургани учун ўлади.
25
Сизлар эса: “Раббий нотўғри иш тутяпти”, деб айтяпсизлар. Эй Исроил халқи, гапимни тингланг: “Нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?!
26
Билиб қўйинг, ёмон йўлга кириб кетган ҳар бир солиҳ киши қилган гуноҳи учун ўлади.
27
Ёмон йўлдан қайтган фосиқ эса адолатли ва тўғри ишлар қилса, ўз ҳаётини асраб қолади.
28
Бундай одам тутган йўли нотўғри эканлигини англаб, қилган гуноҳларидан қайтгани учун албатта яшайди, ўлмайди.
29
Шундай бўлса–да, Исроил халқи: “Раббий нотўғри иш тутяпти”, деб айтяпти. Эй Исроил халқи, қани, Менга айтинг–чи, нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?!”
30
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен ҳар бирингизни тутган йўлингизга яраша ҳукм қиламан. Тавба қилинглар! Гуноҳларингиздан қайтинглар! Акс ҳолда гуноҳингиз сизга тўғоноқ бўлади.
31
Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?!
32
Мен биронта одамнинг ҳалок бўлишини истамайман. Ёмон йўлдан қайтинг, яшанг!” деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48