bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 23
Ezekiel 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 24 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, бир онадан туғилган икки опа–сингил бор эди.
3
Улар Мисрда фоҳишалик қилардилар. Ёшлигидан фаҳш йўлига киргандилар. Қизлик кўкраги у ерда силанди, эмчаклари сийпаланди.
4
Каттасининг исми Охола, кичкинасининг исми Охолибо эди. Мен икковини ҳам Ўз никоҳимга олган эдим, улар Менга ўғил–қизлар туғиб беришди. Охола Самарияни, Охолибо Қуддусни билдиради.
5
Охола Менинг никоҳимда бўла туриб, фоҳишалик қилар эди. У ўйнашлари бўлган Оссуриялик жангчиларга ҳирс қўйган эди.
6
Уларнинг ҳаммаси келишган йигитлар, зангори либос кийган, от минган ҳокиму лашкарбошилар эди.
7
Охола Оссуриянинг ҳамма сара эркаклари билан фоҳишалик қилар эди. Ҳирс қўйган ҳар бир эркакнинг бутларига сиғиниб, ўзини булғаб юрарди.
8
У Мисрда қилган фоҳишаликларини ташламади. Ёшлигида эркаклар у билан ётишган эди, қизлик кўкрагини силаб, шаҳватини қондиришган эди.
9
Шу сабабдан Мен уни ўйнашларининг қўлига топшириб қўйдим. У ҳирс қўйган ўша Оссурияликларнинг қўлига бердим.
10
Улар Охолани қип–яланғоч қилдилар, уни ўлдирдилар. Ўғил–қизларини ўзларига қул қилиб олдилар. Жазосини тортган Охола аёлларнинг оғзидан тушмай қолди.
11
Синглиси Охолибо буларни кўрди. Шундай бўлса–да, суюқ оёқлиги ва фоҳишалиги билан опасидан ўтиб тушди.
12
У ҳам ўша Оссуриялик ҳокиму лашкарбошиларга, қурол–аслаҳалар таққан отлиқ хушбичим жангчиларга ҳирс қўйди.
13
Мен Охолибонинг булғанганини кўрдим, опаси билан бир йўлни танлаганини билдим.
14
У борган сари фоҳишаликка берилиб кетар эди. Бир куни у деворга туширилган Бобилликларнинг расмларини кўриб қолди. Улар қизил рангга бўялган эдилар.
15
Белларида камар, бошларида кўркам салла билан тасвирланган эдилар. Улар Халдей юртида туғилган Бобил отлиқ саркардаларга ўхшар эдилар.
16
Охолибо ўша расмларни кўрди–ю шаҳват унинг қонини қиздира бошлади. У Бобилга чопарлар жўнатиб, Бобилликларни ўз ҳузурига чорлади.
17
Бобилликлар унинг олдига кирдилар, ишқ тўшагига у билан ётдилар, ўз ҳирси билан уни булғадилар. Охолибо булғангандан кейин Бобилликлардан жирканиб кетди, улардан юзини ўгирди.
18
У фоҳишаликка берилиб, яланғоч баданини ҳаммага кўз–кўз қилганда, Мен ундан жирканиб кетдим, опасидан юз ўгирганимдай ундан ҳам юзимни ўгирдим.
19
У эса ёшлик даврини, Мисрда қилган беҳаёлигини эслаб, янада кўп фоҳишалик қилаверди.
20
Жинсий аъзолари эшакларникидай, манийлари айғирларникидай бўлган ўйнашларига ҳирс қўйди.
21
“Эй Охолибо, сен ёшлигингда қилган беҳаёликларингни қайтармоқчи бўлдинг. Ўша пайтларда Мисрликлар эмчакларингни сийпалаган эдилар, қизлик кўкракларингни силаган эдилар.”
22
Шунинг учун, эй Охолибо, Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сен ўша ўйнашларингдан жирканиб, улардан юзингни ўгиргансан, аммо Мен ўшаларни сенга қарши қўзғатаман. Улар ҳар томондан келиб, сенга ҳамла қиладилар.
23
Мен Бобилликларни, Пахўд, Шўва ва Қўвадан келган ҳамма Халдейларни, жамики Оссурияликларни бошлаб келаман. От минган ўша хушбичим ёш аслзодаларни, ҳокиму лашкарбошиларни, саркардаю олий тоифали жангчиларни йиғиб келаман.
24
Улар қуролланадилар, сенга қарши жанг аравалар, юк аравалар ва талай лашкарни тортиб келадилар. Бошига дубулға кийган, қўлига қалқон ва сипар тутган жангчилар сени қуршовга оладилар. Ҳукм қилишлари учун Мен сени уларнинг қўлига топшираман. Улар сени ўз қонунларига мувофиқ ҳукм қиладилар.
25
Мен устингга қаҳримни ёғдираман, лашкарлар сени шафқатсиз жазолайдилар. Улар сенинг бурнинг ва қулоқларингни кесиб ташлайдилар, омон қолган ҳар бир одамни қиличдан ўтказадилар. Ўғил–қизларингни асир қилиб оладилар, омон қолганларни ёндириб юборадилар.
26
Устингдаги кийимларни ечиб оладилар, қимматбаҳо тақинчоқларингни олиб кетадилар.
27
Сен Мисрда бошлаган фоҳишалигу суюқоёқлигингга Мен шу йўсин чек қўман. Буларга бўлган иштиёғинг йўқолади, сен Мисрни унутиб юборасан.”
28
Зеро, ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Мен сени ўзинг нафратланган, жирканиб, юзингни ўгирган одамларнинг қўлига топшираман.
29
Улар нафрат билан сени жазолайдилар, топган–тутганингни тортиб оладилар. Сени яланғоч, ҳеч вақосиз ташлаб кетадилар. Фоҳишалигинг очилади, шарманда бўласан. Суюқоёқлигинг, фоҳишалигинг
30
туфайли шу аҳволга тушасан. Сен бошқа халқлар билан фоҳишалик қилдинг, уларнинг бутлари билан булғандинг.
31
Сен опангнинг йўлидан кетдинг, шунинг учун Мен опангга ичирган жазо косасидан сенга ҳам ичираман.”
32
Эгамиз Раббий шундай демоқда: Сен ҳам опангнинг косасидан ичасан, У коса катта ва чуқурдир. Сени мазах қилишади, устингдан кулишади, У коса лиммо–лим тўладир.
33
Сен қайғуга ботиб маст бўласан. Ҳа, бу даҳшату вайрона косасидир, Опанг Самариянинг косасидир.
34
Сен косани охиргача ичасан, Уни чил–чил синдирасан. Кўксингни юлиб, фарёд қиласан.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
35
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Сен Мени унутиб, Менга орқа ўгирганинг учун, фоҳиша ва суюқоёқ бўлганинг учун жазо тортасан.”
36
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, сен Охола ва Охолибони ҳукм қилишга тайёрмисан? Тайёр бўлсанг, уларнинг жирканч одатларини юзларига сол.
37
Ахир, улар зино қилдилар, қонли жиноятларга қўл урдилар. Бутлари билан зино қилиб, Мендан кўрган болаларини ўша бутларга қурбонлик қилиб, едирдилар.
38
Бундан ташқари, ўша вақтнинг ўзидаёқ муқаддас масканимни ҳаром қилдилар, Менинг Шаббат кунларимни булғадилар.
39
Болаларини бутларга атаб сўйган куни муқаддас масканимга кириб, уйимни ҳаром қилдилар!”
40
“Улар узоқ юртларга чопарлар жўнатиб, эркакларни ўз ҳузурига чорладилар. Улар етиб келганларда бу опа–сингиллар ювиниб–тарандилар, кўзларига сурма сурдилар, тақинчоқлар билан безаниб олдилар.
41
Дастурхон тузалган серҳашам супага ўтирдилар. Ўша дастурхон устига Менинг хушбўй тутатқимни ва мойимни қўйдилар.
42
Хоналаридан айш–ишрат қилаётган эркакларнинг овози келар эди. Саҳродан келган бу майхўр қаланғи–қасанғилар опа–сингилларнинг қўлларига билагузуклар тақдилар, бошларига чиройли тожлар кийдирдилар.
43
Шунда мен: “Бу аёллар фоҳишалик қилавериб, ҳолдан тойганлар. Наҳотки келганлар уларнинг бу аҳволини кўра туриб, улар билан жинсий алоқа қилишса?!” деб ўйладим ичимда.
44
Келган эркаклар бу суюқоёқлар билан бирга бўлишди. Улар фоҳишанинг олдига киргандай қайта–қайта Охола ва Охолибонинг олдига кираверишди.
45
Солиҳ одамлар эса бу икки опа–сингилни зинокорлик ва қотилликда айблайдилар, чунки улар зинога ружу қўйиб, қўлларини қонга беладилар.”
46
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир оломон одамни бу ерга йиғиб келинглар, улар бу икки опа–сингилни азоблаб, бор–йўғини тортиб олишсин.
47
Уларни тошбўрон қилиб, таналарини нимталаб ташлашсин, ўғил–қизларини ўлдиришсин, уйларига ўт қўйишсин.
48
Шу йўсин Мен юртдаги бу беҳаёликка чек кўяман. Буни кўрган бошқа аёллар ўзлари учун сабоқ оладилар, бундай беҳаёлик қилмайдиган бўладилар.
49
Ўша иккита опа–сингил ўз беҳаёлиги туфайли жабр тортадилар, гуноҳкор бутпарастлигининг жазосини оладилар. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни биладилар.”
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48