bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 17
Ezekiel 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 18 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Исроил халқига қуйидаги бир матални айтиб бер.
3
Уларга айт, Эгамиз Раббий шундай демоқда: баҳайбат, бароқ патли, чипор бир бургут улкан қанотларини кенг ёйиб, Лубнон тоғларига учиб келди. У садр дарахтининг учини ушлаб,
4
учидаги бир шохчасини синдириб олди. Сўнг уни савдогарлар шаҳрига олиб бориб, у ерга ўтқазди.
5
Кейин Исроил юртидан олиб келган ток қаламчасини унумдор ерга экди. Уни сероб сувлар бўйига мажнунтолдай ўтқазди.
6
Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ўсди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди.”
7
“Kейин бошқа баҳайбат бир бургут учиб келди. Бу улкан қанотли бургут қалин пат билан қопланган эди. Шунда ток “келган бургут мени суғорар”, дея ўсган жойидан илдизларини бургут томон чўзди, новдаларини у томон узатди.
8
Аммо ток аллақачон сероб сувлар бўйидаги унумдор ерда ўсаётган эди. У унган эди, мўл ҳосил беришга, кўркам узум токи бўлиб етишишга имконияти бор эди.”
9
ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Бу ток энди гуркираб ўсармикан?! Токни эккан бургут уни илдизи билан суғуриб ташламайдими?! Узумларини узиб, барра япроқларини қуритиб юбормайдими?! Ҳа, токни суғуриб ташлаш учун катта куч ёки қудратли лашкар керак эмас.
10
Борди–ю, токни бошқа жойга кўчириб ўтқазса, у яна унармикан?! Йўқ, гармсел уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.”
11
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
12
“Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай: Бобил шоҳи Қуддусга бостириб келди, у ердаги шоҳу аъёнларни ўзи билан Бобилга олиб кетди.
13
Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.
14
Токи Исроил халқи бўйсунсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин.
15
Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкарлар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?!
16
Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, бундай шоҳ Бобилда жон беради. Гарчи Бобил шоҳи уни тахтга чиқарган бўлса–да, у Бобил шоҳи билан тузган сулҳни бузди, ичган қасамини менсимади.
17
Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уяди, қамал иншоотларини қуради. Шунда Исроилга ҳатто фиръавннинг қудратли лашкари ҳам ёрдам бера олмайди.
18
Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, шу ишларни қилди! Мана энди қочиб қутула олмайди!”
19
Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди.
20
Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун, уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман.
21
Унинг қочаётган жангчилари қиличдан ҳалок бўладилар, омон қолганлари дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетадилар. Шунда сизларга бу сўзларни айтган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”
22
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен баланд садр дарахтининг учидан нозик бир новдани оламан. Улкан тоққа чиқиб, уни ўтқазаман.
23
Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар шохлари соясидан паноҳ топади.
24
Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.”
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48