bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 34
Ezekiel 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 35 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қил. Уларга башорат қилиб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар!
3
Энг семиз қўйларни сўйиб, думба ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар.
4
Нимжон қўйларга қарамайсизлар, касалларни шифоламайсизлар, яраларини боғламайсизлар, адашганларни олиб келмайсизлар, йўқолганларни изламайсизлар. Аксинча, уларни қаттиққўллик билан бошқариб, зулм ўтказасизлар.
5
Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонлар учун ўлжа бўлди.
6
Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади.”
7
Эй чўпонлар, Эгамизнинг сўзини эшитиб қўйинглар.
8
Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи сизларга айтаман: чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Чўпонларим қўйларимни қидирмадилар. Қўйларимни боқмай, ўзларини боқдилар.
9
Шунинг учун, эй чўпонлар, Эгангизнинг сўзини икки қулоғингиз билан эшитиб қўйинглар!”
10
Эгангиз Раббий шундай демоқда: “Мен чўпонларимга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни улардан ундириб оламан. Улар сурувимни бошқа боқмайдилар. Бундан буён фақат ўз қоринларини тўйғизиб юрмайдилар. Мен қўйларимни уларнинг оғзидан тортиб оламан, улар қўйларимни емайдилар.”
11
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман.
12
Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан.
13
Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман.
14
Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради.
15
Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бағишлайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
16
Мен йўқолган қўйларимни излаб топаман, адашганларини қайтариб олиб келаман. Уларнинг яраларини боғлаб қўяман, нимжон қўйларни парвариш қиламан. Семиз, кучли қўйларни эса йўқ қиламан. Мен сурувимни адолат ила боқаман.”
17
“Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Эгангиз Раббий шундай демоқда: Мен сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман.
18
Нега сизлар яхши ўтдан еб, ортганини пайҳон қиляпсизлар?! Тиниқ сувдан ичиб, қониққанингиздан кейин сувни лойқалатяпсизлар?!
19
Нима учун қўйларим сизлар пайҳон қилган ўтдан ейишлари керак? Сизлар лойқалатган сувдан ичишлари керак?”
20
Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим семиз ва ориқ қўйларни ажрим қиламан.
21
Сизлар ориқ қўйларимни биқинингиз ва елкангиз билан итариб, шохларингиз билан суздингиз. Уларни узоқларга тарқатиб юбордингиз.
22
Лекин Мен сурувимни қутқариб оламан, улар энди ўлжа бўлмайдилар. Мен бир қўй билан бошқа қўй орасида ажрим қиламан.
23
Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади.
24
Мен, Эгангиз уларнинг Худоси, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз айтдим.
25
Мен улар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда қўйларим дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечиришади, ўрмонларда тинч ухлашади.
26
Мен уларга барака бераман. Муқаддас тоғим атрофида яшашларига йўл қўяман. Ёмғирни уларга ўз мавсумида барака қилиб ёғдираман.
27
Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Халқим ўз заминида ҳар қандай хавф–хатардан холи бўлади. Мен халқимни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.
28
Бундан буён ўзга халқлар халқимни таламайди, юртдаги ёввойи ҳайвонлар уларни ғажимайди. Менинг халқим осойишта ҳаёт кечиради, ҳеч ким уларга таҳдид солмайди.
29
Халқим очарчиликдан нобуд бўлмаслиги учун, Мен уларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар уларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар.
30
Шунда Мен, Эгаси Худо, халқим билан бирга эканлигимни улар билиб оладилар. Исроил халқи Менинг халқим эканлигини улар англайдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
31
“Сизлар Менинг сурувим, яйловимдаги қўйларимсизлар, Мен эса сизнинг Худойингизман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48